$
12790.43 UZS
22.17
162.60 UZS
-0.03
14486.44 UZS
86.4
32° Кечаси 18°

Президент Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Чху Гён Хони қабул қилди

21:40 / 07.09.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чху Гён Хо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида Бош вазир ўринбосари Чху Гён Хо давлатимиз раҳбарига Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея билан кенг кўламли ҳамкорликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш масалаларига тўхталди.

Кейинги йилларда ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда. Ўтган йилда товар айирбошлаш 24 фоизга кўпайди. Мамлакатда қарийб 1 мингта қўшма корхона фаолият юритмоқда, Кореядан инвестициялар ҳажми 7 миллиард доллардан ошди.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея Эксимбанки ва унинг фондлари билан кўп йиллар давомида самарали ҳамкорлик қилинаётгани, улар билан биргаликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 3 миллиард доллардан зиёдни ташкил этгани юқори баҳоланди.

Муваффақиятли амалга оширилган қўшма лойиҳалар қаторида кўп тармоқли болалар шифохонаси, тўқимачилик технопарки, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва нодир металлар бўйича марказлар қайд этилди.

Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари билан технологик ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни жадаллаштириш, инфратузилма, “яшил” энергетика, давлат бошқаруви, молия, рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлаш борасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтилди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали мулоқотларни йўлга қўйиш ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш учун кенг имкониятлар борлиги таъкидланди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда юк машинаси ёниб кетди

Тошкентда юк машинаси ёниб кетди

1 июнь куни соат 11:31 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида, Ман русумли автомобиль ёнаёт…
12:19 / 01.06.2025
1 июнь учун об-ҳаво маълумоти

1 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булут…
22:15 / 31.05.2025
Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 74 триллион сўмга етди

Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 74 триллион сўмга етди

2025 йилда Ўзбекистонда экологик тоза материаллардан фойдаланган ҳолда бир нечта йирик турар-жой мажмуалари қурилиши бошланд…
20:23 / 31.05.2025
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун Буюк Британия билан музокараларни якунлади

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун Буюк Британия билан музокараларни якунлади

Аввалроқ Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг бир қисмини якунлагани м…
20:55 / 31.05.2025
Ўзбекистондан Қозоғистонга пул оқими кескин ошди

Ўзбекистондан Қозоғистонга пул оқими кескин ошди

Қозоғистон Республикаси миллий банкининг маълумотларига кўра, 2025 йил апрель ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга халқаро тўлов…
18:49 / 01.06.2025
“Агробанк” жаримага тортилди

“Агробанк” жаримага тортилди

Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддаси талабларига асосан молиявий хизматларни кўрсатишда …
11:06 / 02.06.2025
ФВВ Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳлантирди

ФВВ Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳлантирди

Бугун соат 11:00 дан 13:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Абу-Сахий” буюм бозорини кўп қаватли авто…
09:51 / 02.06.2025
Thailand Open. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Thailand Open. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Айни дақиқаларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича нуфузли Thailand Open турнирининг финал жанглари ўтказилмоқда.
17:02 / 01.06.2025
Исроил Ғазодаги гуманитар ёрдам марказига ҳужум уюштирди

Исроил Ғазодаги гуманитар ёрдам марказига ҳужум уюштирди

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти шифокорларининг сўзларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган, 150 киши ярала…
16:10 / 01.06.2025
Буюк Британия бош вазири мамлакат армиясининг эҳтимолий урушга тайёр бўлишини хоҳламоқда

Буюк Британия бош вазири мамлакат армиясининг эҳтимолий урушга тайёр бўлишини хоҳламоқда

“Бизга илғор ҳарбий кучларга эга давлатлар тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда, шунинг учун биз жанг қилиш ва ғалаба қозонишга та…
12:43 / 02.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!