$
12834.61 UZS
44.18
162.65 UZS
0.05
14662.26 UZS
175.82
33° Кечаси 20°

Президентлар авиақатновлар сонини ошириш, ер усти ва ҳаво транспорти бўйича тартиб-таомилларни имкон қадар енгиллаштиришга келишиб олдилар

14:55 / 23.08.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Кўксарой қароргоҳида тор доирада учрашув ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказдилар.

Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Озарбайжон Республикаси Президентининг бу галги давлат ташрифи тарихий воқеа эканини алоҳида таъкидлади.

“Бугун биз Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаймиз. Бир неча йил давомида биз биргаликда Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори даражасига кўтаришга муваффақ бўлдик”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликни илгари суриш ва уни аниқ мазмун билан бойитишнинг самарали механизмига айланиши лозим бўлган Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Етакчилар икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди. Парламентлар, ҳукуматлар, тармоқ идоралари ва ҳудудлар ўртасида яқин алоқалар йўлга қўйилди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари, форум ва кўргазмалар, кўплаб маданий тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда. Ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

Ташриф доирасида Президентларнинг икки мамлакат етакчи компаниялари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтади ва янги кооперация лойиҳаларига старт берилади.

Таъкидланганидек, келгуси йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланади.

Давлатимиз раҳбари ушбу қутлуғ санани кенг нишонлаш мақсадида тадбирлар дастури ва бир йилга мўлжалланган Идоралараро мулоқот ва алмашинувлар режасини тайёрлашни таклиф этди.

Бундан ташқари, келгуси йилни Ўзбекистон ва Озарбайжон иқтисодий кооперацияси йили деб эълон қилиш ва 20 та устувор йўналишни қамраб олган комплекс дастурни қабул қилишга келишиб олинди.

Товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробар ошириш ва саноат кооперациясининг янги босқичига ўтиш, жумладан, учинчи давлатлардаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Куни кеча бўлиб ўтган бизнес форуми якунлари мамнуният билан қайд этилди: умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди. Бу энергетика, кимё, тоғ-конь, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва бошқа йўналишлардаги кооперация лойиҳаларидир.

Шу маънода, Ўзбекистон-Озарбайжон инвестиция компанияси бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш воситаси сифатида самарали иш олиб бораётгани қайд этилди.

Транспорт-коммуникация, энергетика ва бошқа инфратузилмавий лойиҳаларни, шу жумладан кўп томонлама асосда амалга ошириш орқали икки мамлакат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Томонлар авиақатновлар сонини ошириш, ер усти ва ҳаво транспорти бўйича тартиб-таомилларни имкон қадар енгиллаштириш, рақамли ечимларни жорий этишга келишиб олдилар.

Ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди. 2025 йилга мўлжалланган алоҳида Ҳудудлараро ҳамкорлик режаси, икки мамлакат ҳудудларининг саноат салоҳияти ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шериклик дастурини қабул қилиш ҳамда навбатдаги Ҳудудлар форумини Қўқон шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

Давлат раҳбарлари маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар ва ахборот сиёсати, спорт соҳаларида фаол алмашинувларни давом эттириш юзасидан келишувга эришдилар.

Президентларнинг фармонлари билан таниқли маданият арбоблари Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига мамлакатларимиз “Халқ артистлари” унвони берилгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари икки мамлакат етакчи университетлари ректорларининг мунтазам учрашувлари механизмини йўлга қўйиш, қўшма медиа форумини ўтказиш таклифини билдирди.

Ўзаро сайёҳлар оқимини, гуманитар ва бизнес алмашинувларни кўпайтириш мақсадида пойтахтларимизда туризм ва ишбилармонлик мажмуаларини қуриш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Икки томонлама муносабатларни ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳамкорлик салоҳиятини чуқур таҳлил қилиш ва юзага чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар, кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Йиғилиш якунида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга қарор қилинди.

 



														
														3 июнь учун об-ҳаво маълумоти

3 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булут…
22:13 / 02.06.2025

														
														Йирик фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Йирик фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистон Интерполининг Миллий марказий бюроси кўмагида Америка Қўшма Штатларида қидирувдаги шахснинг жойлашган ўрни аниқла…
21:33 / 02.06.2025

														
														Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

6 июнь, жума куни Ўзбекистоннинг барча масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлар идораси Ўзбекистон …
20:20 / 02.06.2025

														
														Ўзбекистонда тарвуз ва қовун истеъмол қилиш оқибатида фуқароларнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Ўзбекистонда тарвуз ва қовун истеъмол қилиш оқибатида фуқароларнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Ижтимоий тармоқда қовун ва тарвуз маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида бир неча фуқаронинг вафот этганлиги тўғрисидаги ха…
20:08 / 02.06.2025

														
														Наманган ҳудудига Қирғизистондан сел оқимлари келди

Наманган ҳудудига Қирғизистондан сел оқимлари келди

Сойнинг Ўзбекистон ҳудудидан оқиб ўтувчи қисми чегара ҳудуди ҳисобланиб, ушбу ҳудудда аҳоли яшаш пунктлари ва экин майдонлар…
19:41 / 02.06.2025

														
														БААга келган журналистлар ва мухлислар аэропортда ушлаб турилмоқда

БААга келган журналистлар ва мухлислар аэропортда ушлаб турилмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат сабаблари ҳақида тушунтириш бериб ўтди.
19:09 / 02.06.2025

														
														“Агробанк” жаримага тортилди

“Агробанк” жаримага тортилди

Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддаси талабларига асосан молиявий хизматларни кўрсатишда …
11:06 / 02.06.2025

														
														Май ойида 94,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

Май ойида 94,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

“Ўзенергоинспексия” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари иштирокида сўнги б…
10:32 / 02.06.2025

														
														ФВВ Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳлантирди

ФВВ Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳлантирди

Бугун соат 11:00 дан 13:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Абу-Сахий” буюм бозорини кўп қаватли авто…
09:51 / 02.06.2025

														
														Фарғонада банк масъуллари пора билан ушланди

Фарғонада банк масъуллари пора билан ушланди

Улар фуқаро номига кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган.
09:17 / 02.06.2025

Бу ҳам қизиқ

Йирик фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Йирик фирибгарликда гумон қилинган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди

Ўзбекистон Интерполининг Миллий марказий бюроси кўмагида Америка Қўшма Штатларида қидирувдаги шахснинг жойлашган ўрни аниқла…
21:33 / 02.06.2025
Ёзнинг илк ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Ёзнинг илк ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?

“Ўзгидромет” июнь ойи учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
14:39 / 01.06.2025
Фарғонада банк масъуллари пора билан ушланди

Фарғонада банк масъуллари пора билан ушланди

Улар фуқаро номига кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилган.
09:17 / 02.06.2025
Зеленский Украинанинг Россия аэродромларига ҳужумини тасдиқлади

Зеленский Украинанинг Россия аэродромларига ҳужумини тасдиқлади

“Бизнинг операциямиз штаби Россия ҳудудида, уларнинг вилоятларидан биридаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) бошқарма…
10:15 / 02.06.2025
Май ойида 94,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

Май ойида 94,8 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган

“Ўзенергоинспексия” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари иштирокида сўнги б…
10:32 / 02.06.2025
Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,7 фоизгача пасайди

Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,7 фоизгача пасайди

2025 йилнинг май ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич апрель ойидаги 10,1 фоизга нисбатан…
20:10 / 01.06.2025
Буюк Британия бош вазири мамлакат армиясининг эҳтимолий урушга тайёр бўлишини хоҳламоқда

Буюк Британия бош вазири мамлакат армиясининг эҳтимолий урушга тайёр бўлишини хоҳламоқда

“Бизга илғор ҳарбий кучларга эга давлатлар тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда, шунинг учун биз жанг қилиш ва ғалаба қозонишга та…
12:43 / 02.06.2025
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун Буюк Британия билан музокараларни якунлади

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш учун Буюк Британия билан музокараларни якунлади

Аввалроқ Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг бир қисмини якунлагани м…
20:55 / 31.05.2025
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказил…
19:29 / 01.06.2025
Тошкентда юк машинаси ёниб кетди

Тошкентда юк машинаси ёниб кетди

1 июнь куни соат 11:31 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида, Ман русумли автомобиль ёнаёт…
12:19 / 01.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!