2024 йил 21 март куни А-373 "Тошкент – Ўш" автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши мумкин.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, шу куни довонда вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
2024 йил 21-27 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
• Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, • Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
• Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
• Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
• Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
• Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
• Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!