$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Қамоқхонадан қабристонга айланган шаҳар

15:31 / 05.11.2023

Дунёнинг у томонида жонсиз танаси тошлар остида ётган бегуноҳ боланинг қўллари, дунёнинг бу томонида эса ҳар куни қўлида китоблари ила мактабга бориб қайтадиган жиянларим… Ғазо болалар қабристонига айланиб бораётгани юраги бор инсонни ларзага солиши, шубҳасиз. Жанг қилаётган катталар-у жон бераётган болалар…

Исроил ва ХАМАС ўртасидаги уруш жорий йилнинг 7 октябрь куни Исроил ҳудудига юзлаб ракеталар отилгани билан бошланди. Исроил ҳукумати бунга жавобан ХАМАСга қарши уруш эълон қилди ва Ғазо секторини кенг кўламли ўққа тута бошлади.

“Ғазо – болалар қабристони!”

2 ноябрь ҳолатига кўра, Ғазода Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 8 796 кишига етди. Шулардан 3 648 нафари болалар, 2 290 нафари аёллардир. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жароҳатланганлар 22 219 кишини ташкил этмоқда, 2 030 киши бедарак йўқолган.

UNICEF Ғазо болалар қабристонига айланганини маълум қилди. Шу кунгача Фаластин анклавидаги вояга етмаганлар сони 3,4 мингдан ошди. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда БМТ Болалар жамғармасининг расмий вакили Жеймс Элдер маълум қилди.

У Исроил ҳукуматини зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва инсонпарварлик ёрдамининг узлуксиз келиши учун барча ўтиш пунктларини очишга чақирганини такрорлади. “Агарда 72 соат давомида ўт очишни тўхтата олганимизда эди, бу 1000 нафар болани яна хавфсиз ҳолатга келтириш имконини берарди”, – деди UNICEF вакили.

Элдернинг таъкидлашича, болалар ҳаётига таҳдид “бомба ва миномётлар билан чекланмайди”. Сувсизланишдан чақалоқлар ўлими анклавда “ўсиб бораётган таҳдид” бўлиб, Ғазода сув ишлаб чиқариш унга бўлган талабнинг 5 фоизини ташкил қилади. Бунинг сабаби шундаки, кўпчилик тузсизлантириш қурилмалари шикастлангани ёки ёқилғи етишмаслиги сабабли ишламаяпти.

“Дунё етарли дейиши учун Ғазода қанча бола ўлиши керак? – шотландиялик вазир.

Дунё етарли деб айтиши учун Ғазода яна қанча бола ўлиши керак? Ушбу гапни Шотландиянинг биринчи мусулмон вазири Ҳамза Юсуф ўзининг Х саҳифасида ёзиб қолдирди.

Х’даги постида Юсуф Ғазонинг кучли бомбардимон остида қолгани, телекоммуникациялар узилиб қолгани ва деярли 3 ҳафтадан бери минтақада қамалиб қолган оила аъзолари билан боғлана олмаётганини қайд этган.

“Биз фақат улар тунда омон қолишлари учун ибодат қилишимиз мумкин. Дунё етарли дегунча яна қанча бола ўлиши керак?”, дейди вазир.

“Барча ўқувчиларимиз ўлганлиги сабабли 2023/2024-ўқув йили тугатилди…”.

Ижтимоий тармоқларда Ғазода ўқув йили тугагани, чунки кўплаб ўқувчилар ҳалок бўлгани ҳақида кўплаб постлар тарқалмоқда.

“Барча ўқувчиларимиз ўлганлиги сабабли 2023/2024-ўқув йили тугатилди…”, дейилади Инстаграм постларидан бирида. Бироқ 2023/24-ўқув йили бекор қилингани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар йўқ ва буларнинг барчаси асоссиз нотўғри маълумотдир. 

Твиттердаги энг биринчи пост 26 октябрда, тадбиркор Фарес Шаҳаби вайрон бўлган Ғазодаги болалар тасвири билан бўлишганда пайдо бўлди.

“Ғазода бу ўқув йили мактабларнинг вайрон бўлиши ва ўқувчиларнинг ўлими туфайли бекор қилинди...!”, дея сарлавҳага ёзди.

Ўқув йили бекор қилинмади, лекин болаларнинг қатнашиши даргумон, чунки кўп жойлар вайрон бўлган ва бошқа бинолар фавқулодда бошпана сифатида фойдаланилаётгани ҳақида айтилмоқда.

“Ғазо олдин қамоқхона эди, энди қабристонга айланди”

"Бу қочадиган жойи йўқ, қамалдаги аҳолини атайлаб бомбардимон қилишдир. Ғазо қарийб йигирма йил давомида очиқ қамоқхона бўлиб келган ва тез суръатларда оммавий қабристонга айланиб бормоқда. Ҳалок бўлганларнинг 40 фоизи бегуноҳ болалардир. Бутун бошли оилалар ўлдирилмоқда. Дунё бунга гувоҳ бўлаётган ва кўплаб ҳукуматлар фаол қўллаб-қувватлаётган бир пайтда миллионлаб фаластинлик тинч аҳоли – болалар, аёллар, оилалар халқаро ҳуқуққа зид равишда жазоланмоқда ва озиқ-овқат, дори-дармон, инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум қилинмоқда” - Анжелина Жоли.

Таниқли Голливуд актрисаси Анжелина Жоли Ғазо секторида бегуноҳ ҳалок бўлаётган аҳолини ҳақда ўзининг Facebook’даги саҳифасида пост қолдирди.

Унинг сўзларига кўра, инсонпарварлик сулҳини талаб қилишдан бош тортиш ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ҳар икки томонга ҳам келишувни юклашига тўсқинлик қилиш билан дунё етакчилари бу жиноятларга шерик бўляпти.

Шунингдек, Анжелина Жоли секторга етказиб берилаётган инсонпарварлик ёрдамларига бўлган талаб тобора ортаётганига тўхталди ва бутун инсоният номидан сулҳ талаб қилди.

“Инсоният зудлик билан сулҳ талаб қилади. Фаластин ва исроилликларнинг ҳаёти бутун дунёдаги барча одамларнинг ҳаёти билан тенг аҳамиятга эга”, деди БМТнинг собиқ элчиси.

Актрисанинг билдиришича, у ҳам Ғазо секторига тиббий ёрдам учун хайрия қилган.

“Яна қанча болалар ўлишини кутмоқдасиз?”

Туркиядаги Миср, Эрон, Ироқ, Ливан ҳамда Иордания элчихоналари олдига “яна қанча болалар ўлишини кутмоқдасиз?”, дея ёзилган болалар тобутлари қўйиб кетилди.

Сўнги маълумотларга кўра, ХАМАС 7 октябрда асирга олинган барча исроилликларни озод қилиш юзасидан келишув бўйича Исроил билан тўлиқ муросага тайёр, эвазига эса Исроил қамоқхоналаридаги барча қўлга олинганлар озод этилишини талаб қилмоқда.

Агар бу урушлар тезроқ тугамас экан, дунё яна неча минглаб бегуноҳ болаларнинг жасадини ўз бағрига олишда давом этади…

Журналист: Сабоҳат Саидризо


Жаҳон


														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

														
														Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026

														
														Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

														
														АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Намангандаги боғчада 5 ёшли қиз зўрлангани бўйича суд иши 18 ноябрь куни ёпиқ тарзда бўлиб ўтади

Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган бўлиб, жабрланувчи вояга етмаганлиги …
11:02 / 11.11.2026
Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Павильон меъморий концепциясига “Uzumzor – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом” ғояси асос қилиб олинган.
08:51 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!