$
11963.23 UZS
50.85
155.35 UZS
1.96
13970.66 UZS
97.5
31° Кечаси 18°

Қарийб 300 миллион сўм масжид пулларини ўзлаштирган имом-хатиб 5 йилга қамалди

11:47 / 13.09.2022

Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг навбатдаги очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи (исм-шарифлари ўзгартирилди) Р.Қўшшаевнинг апелляция тартибидаги шикояти кўриб чиқилди.

Р.Қўшшаев Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра 2 йил муддатга диний муассасаларда ишлаш ҳуқуқидан ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Қайд этилишича, судланувчи Р.Қўшшаев 2013 йил 13 июлдан Жиззах шаҳар “Обод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Имом Бухорий” жоме масжиди имом хатиби вазифасида ишлаб келган. Аммо у иш жараёнида ўзига ишониб топширилган ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириш даражасига бориб етган. Р.Қўшшаев 1998 йил 23 июнда тасдиқланган “Имом Бухорий” масжиди устави ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2021 йил 19 январдаги “Масжидларда нақд пул маблағлари айланмасининг олдини олиш ҳамда эҳсон қутиларидан фойдаланишни тартибга солиш хусусида”ги 01А/08-сонли буйруқ талабларига риоя қилмаган. Бунинг натижасида А.Бурхонов томонидан масжид учун хайрия қилинган ва яъни масжидни қайтадан қуриш ишларини бошлаш учун берилган 190.000.000 сўм хайрия пуллари масжид ҳисоб рақамига киримларида қайд қилинмаган. Бу пул маблағларини имом-хатиб ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб юборган.

“Бели оғримай топган пулларининг мазаси уни яна жиноят сари етаклади. Энди у “Bahor plastics” МЧЖ раҳбарияти томонидан хайрия қилинган 30.000.000 сўмлик кир ювиш кукунларидан тушган пулларни масжид ҳисоб рақамига кирим қилишни хаёлига ҳам келтирмади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ кунга қолмай чиқишини, бу пуллар кейин бошига бало бўлишини ўйлаб ҳам қўрмади.

Р.Қўшшаев Ж.Қосимов билан анчадан буён таниш эди. Уни ҳам масжид қурилиши учун моддий ёрдам беришга кўндирган имом хатиб осонгина 5 000 АҚШ долларини қўлга киритди. Бу пуллар ҳам масжид ҳисоб рақамига кирим қилинмади, унинг нафси учун хизмат қилди”, – дейилади хабарда.

Суд курсисига ўтиришга мажбур бўлган судланувчи Р.Қўшшаев ўз шикоятида, биринчи инстанция суди ишни бир томонлама кўриб чиққанлиги, оилавий аҳволи, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, ишни адолатли кўриб чиқишни сўраган. Шунингдек, у мазкур масжидда тўққиз йилдан буён меҳнат қилиши, масжидга кўп меҳнати синггани, унга қўйилган айбловга тўлиқ иқрор эмаслигини билдирган.

Судланувчининг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, аризалари, тушунтириш хатлари, СМС ёзишмаларидан нусхалар, жиноят ишида тўпланган далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.

Биринчи инстанция суди далиллар ва асосларга таяниб, унинг жиноий ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3 қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинганлиги тўғрисида тўхтамга келди.

Хулосалар натижасига кўра, унга ЖКнинг 45-моддасига асосан муайян ҳуқуқидан маҳрум қилиш қўшимча жазосини қўллаган ҳолда, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Юқоридагиларга кўра, апелляция инстанция суди, суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантиришсиз қолдиришни лозим топган.

 


Бу ҳам қизиқ

Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival флагманларини тақдим этди

Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival флагманларини тақдим этди

Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival автомобилларини тақдим этди — нархлар расман эълон қилиниб, муҳим ўзгаришлар очиқлан…
14:56 / 04.12.2025
Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда

Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда

8–10 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.
16:42 / 05.12.2025
Ўзбекистон Президенти БАА билан йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти БАА билан йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилмалар в…
15:22 / 05.12.2025
5 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

5 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғар…
16:59 / 04.12.2025
250 кишилик маърака қилган фуқаро жаримага тортилди

250 кишилик маърака қилган фуқаро жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи М.А. жорий йилнинг 17 ноябрь куни отаси А.Т. вафот этганлиги учун маърака тадби…
15:12 / 05.12.2025
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан энергетика соҳасидаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан энергетика соҳасидаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси энергетика вазири Таалайбек Ибраевни қабул қилди.
17:39 / 05.12.2025
ЖЧ-2026. Ўзбекистон “К” гуруҳидан ўрин олди

ЖЧ-2026. Ўзбекистон “К” гуруҳидан ўрин олди

АҚШ, Канада ҳамда Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган 2026-йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Вашингтонд…
08:31 / 06.12.2025
Гулистондаги портлаш юзасидан 3 киши қамоққа олинди

Гулистондаги портлаш юзасидан 3 киши қамоққа олинди

29 нафар фуқаролар турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти ф…
10:01 / 05.12.2025
Фарғонада икки коррупсион ҳолати фош этилди

Фарғонада икки коррупсион ҳолати фош этилди

Кадастр агентлигининг Фарғона вилояти Риштон тумани бўлими бош инспектори  коррупсион хатти-ҳаракатига чек қўйилди.
09:25 / 06.12.2025
Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида 7 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида 7 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари 3 декабрь куни Ғазога ҳужум уюштирди, оқибатида етти нафар фаластинлик, жумладан, икки нафар бола ҳалок бў…
11:02 / 04.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!