3 ноябрь куни кундузи Сурхондарё вилояти ҳамда республиканинг тоғли ҳудудларида шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти ва республиканинг тоғли ҳудудларидаги баъзи жойларда шамол тезлиги соатига 13–18 метргача етиши, айрим минтақаларда чанг-тўзонларни келтириб чиқариши мумкин.
“Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартиришлари, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақишлари тавсия этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!