$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Қорақалпоғистонги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 500 дан ортиқ фуқаро ҳибсга олинди

13:51 / 04.07.2022

Жорий йилнинг 12 июл кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган намойишларда иштирок этганликда гумонланган 516 киши қўлга олинди. Бу ҳақида Миллий гвардия Ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаровнинг Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан берган видеобаёнотида маълум қилинди.

“Барчангизга маълум, жорий йил 3 июл куни соат 00:01 дан Қорақалпоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат режими ўрнатилди. Фавқулодджа ҳолат даврида соат 21:00 дан эрталаб 07:00 га қадар комендантлик соати жорий этилиб, ушбу даврда вақтинчалик чекловлар ўрнатилди. Олдин хабар берганимиздек, 2022 йилнинг 1–2 июл кунлари Нукус шаҳрида бир гуруҳ шахслар сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда аҳоли ўртасида ўзларининг ғаразли ташвиқот ва ноқонуний ҳаракатлари билан шаҳар кўчаларига чиқишди ва ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, тартибсизликлар келтириб чиқаришди.

1–2 июл кунлари тартибсизликларда қатнашгани учун воқеа жойларида ушланган 516 нафар фуқаро Ишчи ишлар бошқармасига топширилди. Улар билан суриштирув ишлари олиб бориляпти. Суриштирув ишлари натижасида айримларга маъмурий чоралар қўлланилгандан сўнг қўйиб юборилмоқда”, деди МГ вакили.

Таъкидланишича, фармон билан фавқулодда ҳолат эълон қилинганидан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузгани ва кўчаларда бемақсад юргани учун 110 нафар фуқаро ушланиб, ички ишлар идораларига топширилган. 12 та автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.

Нукус шаҳрида патруллик хизмати давомида комендантлик соатига риоя қилмаган 58 нафар шахслар ушланган. Шундан 28 нафар шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 204-моддаси – Фавқулодда ҳолат тартибининг талабларини бузиш бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Қолганлар билан профилактика суҳбатлари ўтказилиб, 07:00 дан кейин қўйиб юборилган.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!