Чимкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари 21-22 март кунлари жамоат транспортида бепул олиб юрилади.Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
“Наврўз байрами муносабати билан шаҳарда 1000 га яқин жамоат транспорти 77 та йўналишда йўловчиларни ташийди”, — дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Шунингдек, Наврўз байрами муносабати билан, 18 ёшгача бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга 20 БҲМ миқдорида, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ва 18 ёшгача бўлган ногирон болаларга эса ҳар йили 5 БҲМ миқдорида ижтимоий ёрдам тўланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!