Эртага, 23 июнь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи тури доирасида Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Тошкент метрополитенининг иш вақти узайтирилди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Португалияга қарши баҳси соат 22:00 да бошланади. Учрашув туфайли пойтахтда йўловчилар оқимининг ортиши кутилмоқда. Шу сабабли Тошкент метросининг барча йўналишларида поездлар ҳаракати бир соатга узайтирилиб, метрополитен йўловчиларга соат 01:00 га қадар хизмат кўрсатади.
Маълумот учун, 18 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон–Колумбия учрашуви муносабати билан ҳам мамлакатдаги қатор давлат ташкилотларида иш куни соат 10:00 дан бошланган эди. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги дастлабки учрашувини Колумбияга қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!