“Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида, Россияда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 16 нафар вояга етмаган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди”, – деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Уларнинг ота-оналари Россия миграция қонунчилигини бузгани сабабли Ўзбекистонга депортация қилиш учун Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирган. Болалар эса яқинлари, меҳрибонлик уйлари ва бошқа муассасаларга топширилган.
Ўзбекистон дипломатлари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида болаларни ватанга қайтишларини таъминлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!