Маълумотларга кўра, Ўзбекистонлик Салим Абдувалиевдан Қирғизистонда тартиб ўрнатишини сўраб хат йўллаган Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Эмил Жамғирчиев сўроққа келди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар бермоқда.
Махсус хизматларнинг эслатишича, 10 январь куни Жогорку Кенеш депутатни Қирғизистон Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун жиноий жавобгарликка тортишга рози бўлган. Шу куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев депутат Эмил Жамғирчиев ўз ихтиёри билан тергов органларига келса, ҳибсга олинмаслигини маълум қилганди.
“Бундан ташқари, 2024 йил 12 январь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси парламент спикери ва “Алянс” парламент фракцияси раҳбарига Жамғирчиевнинг тергов ҳаракатларида иштирок этишини таъминлашда кўмаклашиш ҳамда уни ҳибсга олиш масаласи кун тартибида йўқлиги ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат йўллади. Ўша куни Эмил Жамғирчиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида адвокати иштирокида гумонланувчи сифатида сўроқ қилинган. Шунингдек, бошқа тергов ҳаракатлари олиб борилган, тергов органларига келиш мажбурияти олиб ташланган ва озод қилинган”, дейилади хабарда.
Депутат Эмил Жамғирчиев томонидан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолати бўйича тергов ишлари якуний босқичда бўлиб, яқин кунларда белгиланган тартибда якунланиб, моҳияти бўйича кўриб чиқиш учун адлия органларига юборилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!