Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ботулизмдан заҳарланган. Таъкидланишича, ушбу ҳодиса 2024 йил 1 ноябрда содир бўлган.
Манғитобод маҳалласида яшовчи оиланинг тўрт нафар аъзоси – эр-хотин ва икки бола уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилган. Шундан сўнг, уларнинг соғлиги ёмонлашган.
Зудлик билан улар шифохонага ётқизилган ва текширувларда ботулизмдан заҳарланишгани аниқланган. Ачинарлиси, шифохонада оиланинг кенжа фарзанди вафот этган.
Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонаси шифокори эса бола бошқа касалликдан вафот этганини айтган.
Шунингдек, боланинг онаси ҳам у ўша куни консерва маҳсулоти емаганини, унда судурги касаллиги бўлганини маълум қилган.
Туман СЕС ходими эса бола ҳам заҳарланишдан вафот этгани ва юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари унга ташхис қўйишда адашганини таъкидламоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!