Самарқандда Қорадарё дарёсидан қум-шағал қазиб олганлар табиатга 43 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Вилоят Экология бошқармаси инспектори Оқдарё туманида жойлашган “М.М.М.Н” фермер хўжалиги фаолияти ўрганганида қонунбузарлик ҳаракатини аниқлаган.
Унда туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёсидан фермер хўжалигининг экскаватор ҳамда юк машинаси ёрдамида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги ва бунинг натижасида табиатга 43 миллиард 12 миллион 57 минг 536 сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.
Ҳозирда техникалар вақтинча жарима майдонига жойлаштирилиб, тегишли ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!