Бу ҳақда Покистоннинг Dawn газетаси хабар берди.
“Вақтинчалик оташкесим Афғонистон Толибон ҳукумати илтимосига кўра узайтирилди”, — деди манба.
Манбага кўра, Покистон делегацияси аллақачон Доҳага етиб борган ва у ерда можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Афғонистон делегацияси шанба куни Қатар пойтахтига етиб бориши мумкин. Манбанинг аниқлик киритишича, сулҳ музокаралар якунига қадар давом этади.
15 октябрь куни Покистон Ташқи ишлар вазирлиги икки давлат яқин 48 соат давомида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришганини маълум қилган эди. Оташкесим Тошкент вақти билан 19:00 да кучга кирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!