Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида кеча Санкт-Петербург шаҳрида қийин молиявий аҳволда қолган ўзбекистонлик оиласи бағрига қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Фуқаро 2024 йил июль ойида Россияга вақтинча ишлаш мақсадида келган. У Россия ҳудудида қонуний бўлиш учун зарур бўлган патентини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатини йўқотиб қўйган. Шу боис аниқ ишга жойлаша олмаган.
Бош консулхона дипломатлари фуқаронинг яшаш жойини аниқлаб, унга Ўзбекистонга етиб олиши учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам берган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!