$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади

21:21 / 09.04.2024

“Қадрли ватандошлар!
Аввало, муқаддас динимиз буюрган ибодат ва амалларни муборак Рамазон ойида чин дилдан, ихлос билан адо этиб, бугун ҳайит айёмини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, юртимиздаги жамики мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак эҳтиромим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Шундай саодатли дамларга етказгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсин!

Сидқидилдан қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айласин!

Инсон қадрини улуғлайдиган савобли ишларимиз бардавом бўлсин!

Азиз юртдошлар!

Ҳаммамизга аёнки, ислом дини – тинчлик, эзгулик ва инсонпарварлик динидир. Муқаддас китобларимизда
“Тинчлик-омонлик, ўзаро дўстлик ва аҳилликка интилиб яшаш – чин мўминга хос фазилатдир”, деб таъкидлангани ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Бу йилги Рамазони шариф кунларида ана шу қадриятлар ҳаётимизда янада ёрқин намоён бўлди. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар динимизнинг асл моҳияти билан, унинг олижаноб ғоя ва тушунчалари билан уйғун ва муштарак эканини барчамиз яна бир бор чуқур ҳис этдик.

Пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу ойда диёримиз мусулмонлари диний амалларни эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилди. Беморлар, ногирон ва кекса инсонлар, кам таъминланган оилалар, эҳтиёжманд қатламларга меҳр ва эътибор янада кучайди. Буни биргина мисол, яъни кўмакка муҳтож инсонлар учун 20 миллиард сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилиб, маҳалла ва хайрия ташкилотлари томонидан барча ҳудудларимизда ифторлик ва эҳсон маросимлари ўтказилгани ҳам тасдиқлайди.

Айниқса, 25 март оқшомида Наманганда Фарғона водийсидаги учта вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирокида ўтказилган, бутун мамлакатимиз маҳаллаларини қамраб олган ифторлик маросимлари кўпмиллатли Ўзбекистон халқини бамисоли бир дастурхон атрофида бирлаштириб, ушбу ойга хос эзгу фазилатларнинг яна бир мужассам ифодаси бўлди.

Қутлуғ Рамазон кунларида бир гуруҳ уламоларимиз хорижий мамлакатларга бориб, ватандошларимизга халқимизнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказиб, уларни ислом маърифатидан баҳраманд этганлари айниқса эътиборга сазовордир.

Ҳурматли дўстлар!

Янги Ўзбекистонда юртимиздаги барча миллат ва конфессия вакиллари учун виждон эркинлигини таъминлаш, уларнинг тили, маданияти ва урф-одатларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратилмоқда. Жумладан, янги масжидлар барпо этилмоқда, улуғ алломалар, азиз-авлиёларимизнинг қадамжолари обод қилинмоқда, миллий ва диний қадриятларимиз тикланмоқда. Муборак Ҳаж ва Умра зиёратлари учун кенг имкониятлар очилмоқда.

Мана, бу йил ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда уч кунлик дам олиш эълон қилинди. Бу эса байрамни янада файзли ва мазмунли ўтказишга, ўзаро меҳр-мурувват ришталарини боғлашга хизмат қилади, албатта.

Ҳеч шубҳасиз, бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Бунинг учун ҳозир дунёда юзага келган ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда диёримиздаги тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб, янада ҳамжиҳат бўлиб, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизни янги босқичга кўтариш зарурлигини, ўйлайманки, барчамиз яхши англаймиз.

Нуронийлар, диний-маърифий соҳа вакиллари, кўпмиллатли дўстлик жамиятларининг намунали ҳамкорлиги ва уларнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасидаги фаол иштирокларини алоҳида мамнуният билан қадрлаймиз.

Айни вақтда ёшларимизни азалий қадриятларимиз билан бирга замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, Ватан тупроғини кўзига тўтиё қилиб яшайдиган инсонлар этиб тарбиялаш асосий бурчимиз эканини доимо ёдда тутишимиз лозим. Жумладан, “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган шиор асосида таълим масканлари ва маҳаллаларда олиб борилаётган тарбиявий ишларни кучайтиришимиз керак.


Бу борада Ҳаж ва Умра сафарларига бориб келган юртдошларимизнинг “маҳалла еттилиги” ва фаолларимиз билан бирга алоҳида ўрнак кўрсатиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз.
Яратганнинг раҳмати ва мағфирати зиёда бўлиб турган ушбу мунаввар лаҳзаларда хориждаги юртдошларимизни, узоқ ва яқин давлатлардаги барча мусулмон умматини Рамазон ҳайити билан сидқидилдан муборакбод этамиз.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Қалбларимиз қувончга тўлган мана шу мўътабар айёмда сизларни муборак Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Илоҳим, барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин

Яратганимизнинг ўзи эл-юртимизни паноҳида асрасин!

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!” – деган Шавкат Мирзиёев,


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!