Президент раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Маълум қилинишича, 37 триллион сўмлик янги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича 2022-2023 йиллар учун 2,5 мингта лойиҳани ишга тушириш бўйича қабул қилинган дастурнинг аниқ ижросини сўраш вақти келгани қайд этилган.
Шунингдек, йигилишда Президент кўп тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бу масалада ҳали дунёқарашини ўзгартирмагани, ҳозирги вазиятдан хулоса чиқармаётганини танқид қилган.
Ушбу дастур ижроси бўйича Фармасевтика агентлиги режани 51 фоизга, “Ўзбекистон темир йўллари” эса 10 фоизга бажармагани,саноат кооперацияси бўйича ишлар бошланмагани, “Иссиқлик электр станциялари” эса режани атиги 26 фоизга бажаргани кўрсатилган.
Шунинг учун Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариевга “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.
Бош вазирга мазкур Агентлик фаолиятини тубдан ўзгартириш бўйича аниқ чоралар кўриш топширилди.
Қайд этиш жоиз, йиғилишда “Ўзбекистон темир йўллари” раиси в.б. Х.Хасиловга “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр стансиялари" раиси Ф.Абдурахмонов, "Ўзметкомбинат" директори Р.Пирматов, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосари Ш.Алиризаевга қатъий огоҳлантириш берилган.
Бундан ташқари, январ-феврал ойларида “Электрон кооперация” портали орқали 860 млрд. сўмлик 5 мингта шартнома тузилган бўлсада, ижроси айрим ҳудудларда бажарилмагани, электрон савдоларда Қорақалпоғистон, Наманган, Сурхондарё ва Хоразмдаги корхоналар улуши 1 фоизни ҳам ташкил қилмаслиги танқид қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!