$
12412.98 UZS
58.33
154.28 UZS
0.35
14386.64 UZS
2.12
37° Кечаси 22°

Шавкат Мирзиёев “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида барпо этилган янги аэропортни бориб кўрди

22:51 / 27.08.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизида барпо этилган янги аэропортни бориб кўрди.

Мамлакатимиз тараққий этиб, халқаро нуфузи ошгани сари дунё билан алоқалар фаоллашиб бормоқда. Шу боис транспорт инфратузилмасининг барча йўналишларини мутаносиб ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

Ана шундай стратегик лойиҳалардан бири – “Тошкент-Шарқий” аэродроми негизидаги бизнес авиацияси мажмуасидир. Унинг қурилиши 2017 йилда бошланган эди. Пандемия ва ундан кейинги қийинчиликлардан ўтиб, ниҳоят улкан иншоот қуриб битказилди.

Аэропортнинг умумий майдони 561 гектардан иборат. 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги ва 3 та ҳаракатланиш йўли янгиланиб, энг оғир самолётларни ҳам қабул қилиш қувватига эга бўлди. 20 та “ҳаво кемаси”га мўлжалланган перрон барпо этилди. “Боэинг 787”, “А 320” каби самолётлар, бизнес-жетлар ҳамда вертолётлар учун ангарлар қурилди. Бу уларнинг қишда илиқ, ёзда салқин сақланиши ва хавфсизлигини таъминлайди.

Аэропортда VIP ва CIP терминаллар бунёд этилган. Олий мартабали меҳмонлар залида расмий кутиб олиш, музокаралар ва брифинг ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Соатига 100 нафар йўловчини қабул қилиш қувватига эга CIP терминалида дўкон ва овқатланиш жойлари бўлади.

Муҳими, аэропорт ICAO III-А тоифасидаги илғор радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади. Бу ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш ва қўниш имконини беради.

Янги аэропорт қулай жойлашуви туфайли пойтахт ва Янги Тошкент шаҳри учун муҳим транспорт ҳабига айланади. Халқаро ташрифлар ва ишбилармонлик сафарларини амалга ошириш имкониятлари кенгаяди, хорижий инвесторлар учун шароитлар яхшиланади. Натижада иқтисодий алоқалар ва хизмат кўрсатиш соҳаси янада ривожланиб, янги иш ўринлари яратилади.

Давлат раҳбари шу ерда жамоат фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашди.

“Кўп йил тайёргарлик қилиб, мана шундай аэропорт қурдик. Бу ҳам давлатчиликнинг яна бир замини. Бу ерда юртимизга келадиган меҳмонлар ва самолётларга юқори даражада хизмат кўрсатилади. Натижада Тошкент халқаро аэропортига юклама енгиллашади. Худо хоҳласа, у аэропорт учун ҳам бошқа жойда улкан мажмуа қуришни режалаштирганмиз. Умуман, ҳамма ҳудудларимизда катта-катта лойиҳаларни бошлаганмиз. Илоҳим, тинчлигимизга кўз тегмасин, янги иншоотлар, фаровонлик халқимизга буюрсин” – деди Президент.



														
														28 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

28 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади
22:54 / 27.08.2025

														
														Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг фаолияти тугатилди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинган
21:43 / 27.08.2025

														
														Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
19:40 / 27.08.2025

														
														Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейининг қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди
18:30 / 27.08.2025

														
														Хорижнинг оғир юкли транспортлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар оширилди

Хорижнинг оғир юкли транспортлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар оширилди

Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
17:46 / 27.08.2025

														
														Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

“Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйх…
17:12 / 27.08.2025

														
														Туркияда эркакни пичоқлаган 13 ёшли бола Ўзбекистон фуқароси эмас – Бош консулхона

Туркияда эркакни пичоқлаган 13 ёшли бола Ўзбекистон фуқароси эмас – Бош консулхона

2025 йил 26 август куни интернет тармоғида ва айрим мессенжерларда тарқалган “13 ёшар ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдир…
15:04 / 27.08.2025

														
														Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ натижасида Зеэкр автомашинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
12:25 / 27.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Миграция агентлиги фуқароларни Жанубий Кореяга пул эвазига ишга жўнатилаётгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг айрим ходимлари пул эвазига Корея Республикасига и…
21:48 / 26.08.2025
Ортиқча вазн кўркамлик эмас!

Ортиқча вазн кўркамлик эмас!

Бу борада мутахассис фикри билан танишамиз
21:03 / 27.08.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган она ва болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда мушкул аҳволда қолган она ва болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Р.Ф. 25 август куни Бош консулхона ходимлари томонидан Наманганга кузатиб қўйилган.
10:47 / 27.08.2025
Тарихда илк бор! Мусо ал-Хоразмийнинг асари жамоатчиликка очиқ ҳолда намойиш этилади

Тарихда илк бор! Мусо ал-Хоразмийнинг асари жамоатчиликка очиқ ҳолда намойиш этилади

“Ал-жабр вал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб” нусхаси шу пайтгача Оксфорд университетининг кутубхонасида сақланиб келаё…
16:14 / 26.08.2025
Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Тошкентда қалбаки табобат гиёҳининг муомаласига чек қўйилди

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
19:40 / 27.08.2025
Мўйноқдаги кондан отилиб чиққан газ жиловланди

Мўйноқдаги кондан отилиб чиққан газ жиловланди

“Мураккаб шароитдаги қудуқни ёпиш ишларида кўрсатган ғайрат ва шижоати, оловли майдондаги ўта оғир ва машаққатли меҳнати учу…
19:54 / 26.08.2025
Футзал. БМБ — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди

Футзал. БМБ — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳсида БМБ клуби яна бир бор ғалаба қозонди.
20:55 / 26.08.2025
Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

“Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйх…
17:12 / 27.08.2025
Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ натижасида Зеэкр автомашинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
12:25 / 27.08.2025
Трамп Россияга “иқтисодий уруш” билан таҳдид қилди

Трамп Россияга “иқтисодий уруш” билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп, агар Россия-Украина урушини тўхтатишнинг иложи бўлмаса, Россияга қарши янги иқтисодий санкцияла…
09:53 / 27.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!