Владимир Путин Россия Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва махсус хизматларга ядро қуролини синовдан ўтказишга тайёргарлик кўриш имкониятларини ўрганиш бўйича таклифлар киритишни топширди.
Путин, шунингдек, Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг ядро синовлари ҳақидаги баёнотига “жиддий масала” деб баҳо берди.
“Россия ҳар доим “Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги” шартнома мажбуриятларига қатъий амал қилиб келган ва бу мажбуриятлардан чекиниш режалари йўқ”, — дея қўшимча қилган Россия президенти.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!