Амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига борган Президент Шавкат Мирзиёевни АҚШда ишлаётган ва таълим олаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар кутиб олди. Давлат раҳбари улар билан самимий суҳбатлашиб, катта муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп билан учрашади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида иштирок этади.
Шунингдек, тадбирлар дастуридан АҚШ Конгресси ва ҳукумати вакиллари билан музокаралар, ушбу мамлакат етакчи компанияларининг раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирокидаги давра суҳбати ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!