Тошкент вилояти Солиқ бошқармасининг сайёр солиқ текширувлари бўлими катта инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Ангрен шаҳрида фаолият юритувчи, боғдорчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликда ўтказилаётган сайёр солиқ текширувини ижобий ҳал қилиб, 1 йил давомида солиқ органлари томонидан текширув ўтказмаслик эвазига хўжалик раҳбаридан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ инспектори ўз ҳаракатлари қонунга хилоф эканлигини билгани ҳолда, ушбу пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисмининг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!