Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тожикистон Республикасидан контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Ховос тумани “Шарқобод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида тожикистонлик наркокурерлар томонидан чегара сим тўсиқлари устидан улоқтирилган 6 дона сумкаларни қабул қилиб олган вақтларида 1983 ва 1990 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро чегара наряди томонидан ушланган.
Ушбу сумкалар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларнинг ичида 8 кг 314 гр “героин” ва 54 кг 458 гр “опий” моддалари борлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!