Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи, 1984 йилда туғилган фуқаро муқаддам тожикистонлик наркокурерлар келтириб берган 14 кг 680 гр “опий” моддасини шартли харидорга 180 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда наркосавдогарнинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!