The New York Times ёзишича, Илон Маск Трамп маъмуриятида ишлаган даврида катта миқдорда кетамин, шунингдек, экстази, психоделик воситалари ва Аддералл стимуляторини истеъмол қилган.
НЙТъга кўра, унга тегишли бўлган SpaceX компаниясида ўтказиладиган тасодифий наркотестлар ҳақида Маскни олдиндан огоҳлантиришган, шунинг учун у текширувларда қўлга тушиб қолмаган.
2024 йил март ойида эса Маскнинг ўзи шифокор тавсиясига биноан кетаминни фақат ҳар икки ҳафтада бир марта, кам миқдорда қабул қилаётганини айтган. Бироқ НЙТънинг ёзишича, аслида унинг гиёҳванд моддаларга бўлган қарамлиги анча чуқур.
Манбаларга кўра, Маск кетаминни тез-тез, баъзида ҳар куни бошқа моддалар билан аралаштириб истеъмол қилган, шунингдек, хусусий учрашувларда экстази ва психоделик қўзиқоринларни ҳам қабул қилган.
Қўшма Штатларда кетаминни расмий равишда фақат тиббий муолажалар пайтида оғриқсизлантирувчи восита сифатида қўллашга рухсат этилган. Махсус лицензияга эга шифокорлар уни руҳий касалликлар, масалан, депрессияни даволаш учун белгилашлари мумкин.
“Кетаминнинг психоделик хусусиятлари бор ва у инсоннинг реал ҳаёт билан боғлиқлигини сусайтириши мумкин. Кетаминдан доимий фойдаланиш қарамликка ва саломатликда жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин”, – деб ёзади газета.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!