$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

Сирдарёда ноқонуний майнинг фермалар фаолиятига чек қўйилди

11:43 / 21.05.2022

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний майнинг фермалар фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс вилоят марказидаги нотурар бинолардан бирини ижарага олиб, яширин равишда электр тармоғига уланган ҳолда майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида давлатга қарийб 532 млн. сўм миқдорида зарар етказган. Текширув давомида 19 дона майнинг қурилмаси ҳамда бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди. 

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Гулистон шаҳрида жойлашган ва ўзининг отасига тегишли бўлган МЧЖ биносида майнинг қурилмаларини ўрнатган ҳолда жорий йилнинг февраль ойидан буён 40 минг АҚШ долларига тенг криптовалюта ишлаб чиқарганлиги маълум бўлди. Текширув давомида у майнинг соҳасида фаолият амалга оширганда фойдаланиладиган электр энергияси учун тўловларни тегишли тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўламасдан, давлатга 134 млн. сўмдан ортиқ зарар етказганлиги аниқланди ҳамда 148 дона майнинг қурилмаси процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди. 

Эндиликда ҳар икки қонунбузар ҳаракатига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилади.


Бу ҳам қизиқ

Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Нетаняху Хитой ва Қатарни Исроилни изоляция қилишга уринишда айблади

Исроил бош вазири бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашувда айтиб ўтган.
10:00 / 16.09.2025
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш доирасида “Ўзбекисто…
17:13 / 16.09.2025
Тошкентда ЙТҲга учраган автомобиль ёниб кетди

Тошкентда ЙТҲга учраган автомобиль ёниб кетди

Хабарга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
10:17 / 15.09.2025
Экология вазирлиги Тошкентда 20 та корхона фаолиятини вақтинча тўхтатди

Экология вазирлиги Тошкентда 20 та корхона фаолиятини вақтинча тўхтатди

“Жорий йилнинг дастлабки 8 ойи давомида Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалг…
13:05 / 15.09.2025
Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Исроил Ғазода тарихий асарлар жойлашган ҳудудни бомбардимон қилди

Маълумотларга кўра, Исроил Ғазо сектори шимолидаги қадимий ашёлар жойлашган бино яқинидаги турар-жойларни бомбардимон қилган.
11:25 / 15.09.2025
Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Энди “келин ўғри”лари 10 йилгача қамалади

Қозоғистонда бугундан бошлаб турмушга чиқишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонун кучга кирди.
16:38 / 16.09.2025
16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 16 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб тура…
18:14 / 15.09.2025
9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

9 ва 11-синф битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилинади

Президент Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда.
14:46 / 15.09.2025
Эртадан шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади

Эртадан шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади

“Veolia Energy Tashkent” ноқулайликлар учун узр сўраган
20:23 / 14.09.2025
Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

Тошкентдаги жанжалда мактаб ўқувчиси пичоқланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди
21:41 / 14.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!