Ижтимоий тармоқларда ССВ вазири Беҳзод Мусаевнинг 2022 йил 24 мартда имзоланган “Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги 88-сонли буйруғи сурати тарқалмоқда.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, шу кунга қадар амалда бўлган 2016 йил 20 январда собиқ вазир Анвар Алимов томонидан имзоланган 34-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ахлоқ кодекси” ўз кучини йўқотган.
Мусаев имзолаган янги буйруққа кўра, эндиликда тизимда ишловчи аёл ходимлар ҳамда тизимга алоқадор ўқув муассасалари талаба-қизлари ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юришлари мумкин бўлади.
Яъни, юқоридаги ҳужжат билан тиббиёт ходимларига “ҳижоб ва бошқа диний кийим-бошларда юриш” бўйича таъқиқ олиб ташланди.
Депутат Кушербаевга кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида фуқароларга ҳижоб ва бошқа диний кийимларда юриш бўйича чекловлар мавжуд эмас.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!