$
11818.07 UZS
-35.48
141.69 UZS
-0.17
13788.14 UZS
-81.7
31° Кечаси 18°

Келажак танловга боғлиқ: Сунъий интеллект ютуқми ёки хавф?

11:13 / 29.04.2025

Замонамиз технологик тараққиёти инсоният ҳаётини тубдан ўзгартирмоқда. Бу ўзгаришларнинг энг марказида эса сунъий интеллект (AI) турибди. Бир қарашда бу технология мўъжизалардек туюлади — у инсон ақлини тақлид қилади, қарорлар қабул қилади, муаммоларни ҳал қилади ва ҳатто ўрганади. Аммо ҳар қандай кучли восита каби, сунъий интеллект ҳам икки қиррали қиличга ўхшайди. У инсониятга улкан фойдалар келтириши билан бирга, жиддий хавфларни ҳам ўзида мужассам этган.

Сунъий интеллектнинг фойдалари: Янги имкониятлар даври

Замонавий технологиялар орасида энг тез ривожланаётган ва катта таъсир кўрсатадиган йўналишлардан бири — бу сунъий интеллектдир. У инсоний ақлни тақлид қилувчи, маълумотларни таҳлил қилиб, мустақил қарорлар чиқаришга қодир тизимлар мажмуасидир. Ҳозирги кунда AI ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борган ва у билан боғлиқ имкониятлар кун саин кенгайиб бормоқда.

1. Тиббиёт соҳасидаги ютуқлар:

Сунъий интеллект ёрдамида тиббиётда аниқ ташхис қўйиш ва даволаш жараёни сезиларли даражада яхшиланмоқда. Масалан:

Рентген суратларини таҳлил қилиш – расм асосида саратон ёки бошқа касалликларни эрта босқичда аниқлай олади.

Онлайн маслаҳатлар – шифокорлар беморларга уйда ўтирган ҳолда ёрдам бера олади.

Picture background

2. Таълимда индивидуал ёндашув

Сунъий интеллект асосида яратилган ўқув платформалари ҳар бир ўқувчининг билим даражасига қараб алоҳида ёндашади:

Интерактив тестлар – ўқувчининг хатоларини таҳлил қилиб, унга мос топшириқлар таклиф қилади.

Тил ўрганиш дастурлари – сунъий интеллект ёрдамида талаффузни текширади, янги сўзларни ўргатади.

Онлайн репетиторлик – ўқувчига худди ўқитувчи каби савол бериш ва жавоб олиш имконини беради.

Picture background

3. Иқтисодиёт ва бизнесда самарадорлик

Катта маълумотлар таҳлили ва тезкор қарорлар қабул қилиш имконияти сунъий интеллектни бизнес учун муҳим воситага айлантирди:

Мижозларга хизмат – чатботлар орқали кеча-ю кундуз хизмат кўрсатиш мумкин.

Маркетинг – фойдаланувчиларнинг қизиқишларига қараб маҳсулотларни тавсия қилади.

Харажатларни камайтириш – автоматлаштирилган тизимлар орқали ортиқча харажатлар йўқ қилинади.

Picture background
4. Транспорт ва логистика

AI транспортда ҳам ишончли ёрдамчи бўлмоқда:

Автоном машиналар – ҳайдовчисиз автомобиллар.

Йўллардаги тирбандликни таҳлил қилиш – шаҳар транспорт тизимини тартибга солади.

Етказиб бериш тизимлари – тез ва аниқ логистика хизматлари ташкил этилади.

Picture background
5. Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

AI асрашда ва қишлоқ хўжалигини оптималлаштиришда ҳам муҳим роль ўйнайди:

Ҳосилдорликни таҳлил қилиш – дрон ва сунъий йўлдошлар орқали далалардаги ўсимликларнинг ҳолатини назорат қилади.

Об-ҳавони башорат қилиш – фермерларга тўғри режа тузишга ёрдам беради.

Ресурслардан тежамкор фойдаланиш – сув, ўғит ва энергияни тежайди.

Тўғри йўналтирилган AI инсон ҳаётини енгиллаштиради, вақтни тежайди, ресурслардан унумли фойдаланишга ёрдам беради. Энг асосийси — сунъий интеллектни инсоний қадриятлар асосида бошқариш, уни жамият фойдасига хизмат қилдириш бизнинг қўлимизда. Унинг фойдалари жиҳатлари бўлганидек, зарарлари ҳам йўқ эмас.

Picture background
Сунъий интеллект ва жамият: Ахлоқий чегараларнинг синовда бўлган замони

Инсоният тарихида ҳар бир технологик юксалиш янги имкониятлар билан бир қаторда янги хавотирларни ҳам келтириб чиқарган. Бугунги кунда ҳам бу жараён ниҳоясига етмаган, балки янги босқичга кўтарилган: сунъий интеллект (AI) деган мураккаб, аммо ажабтовур ҳодиса ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб келмоқда. Илгарилари фақат илмий-фантастик адабиётларда учрайдиган бу тушунча эндиликда реал ҳаётимизнинг бир бўлагига айланган.

Picture background

Аммо масала шундаки, AI нафақат технологик, балки ижтимоий ва ахлоқий инқилобни бошлаб берди. Шу нуқтада савол туғилади: биз бу инқилобга тайёрмизми? Бу инқилоб нималарда намоён бўлади?

АИънинг асосий хавфларидан бири иш ўринларининг камайиб кетишидир. Кўплаб саноат тармоқларида сунъий интеллект инсон ўрнини босаётгани сабабли миллионлаб одамлар ишсиз қолиш хавфи остида.

Шунингдек, ушбу технология ёрдамида юзлар аниқланиши, шахсий маълумотлар таҳлили орқали инсонлар кузатув остига олинмоқда. Бу эса шахсий ҳаёт дахлсизлигига таҳдид солади. Яна бир хавфли жиҳати — AI алгоритмларининг тарафкашлик билан ишлаши. Агар тизим нотўғри маълумотлар билан ўқитилган бўлса, у нотўғри қарорлар чиқариши мумкин.

Келажакда сунъий интеллект ўз-ўзини такомиллаштирадиган даражага етса, унинг устидан инсон назорати йўқолиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Эркин танлов ўрнига бошқарилаётган онг

Ахлоқ ҳар доим танлов билан боғлиқ. Яхшини ёмонликдан ажратиш, қулай йўлни эмас, тўғри йўлни танлаш — бу доимо зарур. Аммо сунъий интеллект алгоритмлари бизга нима ёқишини, нимани кўрмоқчи эканимизни, қандай фикрлашимизни биздан аввал аниқлайди.

Масалан, сиз You Tube'да бир видео кўрдингиз. Кейинги бешта видео сизни шу фикрга маҳкам боғлайди. Фикр эркинлигининг ўрнига — фикр шакллантириш жараёни бошланади. Натижада инсон танлов қилмайди, балки унга танлов тайёр ҳолатда берилади. Бу эса ахлоқий етукликнинг емирилишига олиб келади. Бундан ташқари, ҳиссиёт йўқолиши ҳам асосий муаммолардан бирига айланиши мумкин. Шунингдек, ахлоқий юксалиш ўрнига алгоритмик қулайлик биринчи ўринга чиқади. Сунъий интеллект бизга қулайлик яратади. Аммо қулайлик доим ҳам тўғри танлов эмас. Кўпинча ахлоқий қарор — оғир, қийин, осон йўлдан воз кечишни талаб қилувчи танловдир. Масалан, ёлғон ёзилган, лекин кулгили пост. Уни кўпроқ одам кўради. Ҳақиқий, лекин оғриқли ҳақиқат эса эътибордан четда қолади. Нега? Чунки AI алгоритмлари эътиборни “ёқимли” контентга қаратади. Оқибатда эса жамият аста-секин ҳақиқатни эмас, алгоритм ёқтирган нарсани ахлоқий деб қабул қилишга ўрганади.


Picture background
Инсоният технологик юксалиш тарихида биринчи бор ўзига тенг рақиб яратмоқда — ақлга эга машина. Сунъий интеллект қарор қабул қилади, ўрганади, таҳлил қилади, ўзгаради. Аммо бу машина инсонийликни билмайди, у виждон, ҳалоллик, кечирим, раҳм, инсоф каби инсониятни инсон қилувчи моҳиятдан холи. Бугун жамият алгоритмлар ихтиёрига топширилар экан, биз энг муҳим саволга жавоб излашимиз лозим:

Сунъий интеллект тараққиёти давомида инсоният ўзининг ахлоқий қадр-қимматини сақлаб қола оладими?

Ахлоқ — бу тизим эмас. У — танлов. Ва бу танлов ҳар сафар янги технология пайдо бўлганида синовдан ўтади. Сунъий интеллект инсон тафаккурининг маҳсули бўлиши мумкин, аммо уни бошқарувчи омилга айланмаслиги зарур. Шундай экан, технологияни қуролга айлантириш ёки имкониятга — бу бизнинг ахлоқий етуклигимизга боғлиқ. Ҳақиқий тараққиёт — фақат рақамли ўсишда эмас, балки технологик онг билан бирга ахлоқий онгнинг ҳам ўсишида.

Инсоният олдида фақат бир савол турибди:

Биз сунъий интеллектни ўстиряпмиз. Ахлоқимиз ҳам шунча тез ўсмоқдами?

                                                                                              Мақола муаллифи: Олимжанова Гулзода                                                        


Бу ҳам қизиқ

ТикТок болалар маълумотларини йиғгани учун 400 млн доллар тўлайди

ТикТок болалар маълумотларини йиғгани учун 400 млн доллар тўлайди

ТикТок АҚШ ҳукуматига болаларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш талабларини бузгани ҳақидаги ишни якунлаш учун 400 милли…
09:54 / 24.08.2026
Британияда питон саратондан ноёб усул ёрдамида даволанди

Британияда питон саратондан ноёб усул ёрдамида даволанди

Буюк Британиянинг Кент графлигидаги ҳайвонот боғида ветеринарлар 18 ёшли, беш метр узунликдаги Жоди Фостер лақабли тўрсимон …
11:53 / 22.08.2026
Тошкент вилоятида учта автомобил тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятида учта автомобил тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта автомобил — Лабо, Лаcетти ва Траcкер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир б…
10:00 / 24.08.2026
Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Нурсултон Назарбоев оператсиядан кейин илк бор кўриниш берди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 23-август куни Қурултой депутатлари сайловида уйидан туриб овоз берди.…
09:46 / 24.08.2026
Нарра тўфони Хитой ва Ветнамда кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди

Нарра тўфони Хитой ва Ветнамда кучли сув тошқинларини келтириб чиқарди

“Нарра” тўфони Хитойнинг жануби ва Ветнамнинг шимолий ҳудудларида вазиятни кескинлаштирди. Кучли ва узоқ давом этган ёмғирла…
14:39 / 24.08.2026
Нетаняху: Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринган

Нетаняху: Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринган

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Эрон унинг ўғилларидан бирини ўлдиришга уринганини маълум қилди. Бироқ у воқеа қачон соди…
09:31 / 25.08.2026
Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаган фуқаролар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ўзгаради

Ўзбекистон ва Озарбайжон фуқароларининг пенсия ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган янги келишув имзоланди. Унга кўра, икки да…
14:50 / 24.08.2026
Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

ФВВ Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
18:00 / 22.08.2026
Чинозда кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб кетд

Чинозда кўп қаватли уйнинг том қисми ёниб кетд

Бугун, 22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз тумани «Бунёдкор» МФЙ, Ш. Рашидов кўчасида жойлашган кўп қаватли
11:40 / 22.08.2026
Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркентдаги «Узум сайли»: фестивалга қанча маблағ ажратилди?

Паркент туманида анъанавий «Узум сайли» фестивали ўтказилмоқда. Тадбирни ташкил этиш учун маҳаллий бюджетдан 2 миллиард 453 …
11:46 / 22.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!