SANA агентликнинг хабар беришича, суд 2011 йилда Дераада юз берган воқеалар билан боғлиқ айбловлар асосида Суриянинг собиқ президенти Башар Асадга нисбатан сиртдан ҳибсга олиш ордерини чиқарган. Судьянинг сўзларига кўра, бу қарор “халқаро таъқиблар йўлини очади”.
2011 йилда Дераада Башар Асад ҳукуматига қарши норозилик намойишлари бошланган эди. Намойишлар кейинчалик жангарилар, мухолифат гуруҳлари ва Сурия армияси ўртасидаги қуролли тўқнашувларга айланиб кетганди. Ордер Дераа воқеаларида ҳалок бўлганларнинг қариндошлари томонидан берилган даъво асосида чиқарилган.
Маълумот учун, 2024 йил декабрида Башар Асад режими ағдарилгандан сўнг, собиқ президент Суриядан қочиб, Россиядан сиёсий бошпана топган эди. Кремль эса расмий равишда Асад ва унинг оиласига “гуманитар мақсадда” сиёсий бошпана берганини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!