Россияга келган муҳожирлар оилаларидаги болаларнинг 80 фоизи мактабга қабул қилинмади. Бу ҳақда Таълим ва фанни назорат қилиш федерал хизмати (“Рособрнадзор“)раҳбари Анзор Музаевга таяниб, РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, болаларнинг атиги 19 фоизи рус тилидан мажбурий тест топширганидан ва ота-оналари зарур ҳужжатларни тўғри расмийлаштиргандан сўнг Россия мактабларига ўқишга кира олган. Сентябрь ойида хорижликлар учун мажбурий ҳисобланган рус тили тестини топширган 5 940 нафар боладан 2 964 нафари (қарийб 50 фоизи) муваффақиятли имтиҳондан ўтгани хабар қилинганди. Бироқ бу, мактабга кириш учун ариза топширган умумий болалар сонининг 12,6 фоизини ташкил этади холос.
“Биз бу масалани ўрганишни бошлаяпмиз: болалар ва мактаб ўртасидаги вазият қандай, ўқитувчи учун нима ўзгарди, вазият ўзи умуман қандай ўзгарди?”, – деди Музаев.
Россияда хорижлик оилалар болалари учун мажбурий тест синови 2025 йил апрель ойида жорий этилган эди. Бундай тестларнинг мураккаблиги бола ўқишга киришни режалаштираётган синфга қараб фарқланади. Шу билан бирга, қонун лойиҳаси рус тили ягона тили ҳисобланган хорижлик оилаларнинг болаларини ҳам қисман қамраб олади. Қайд этилишича, ота-оналар томонидан ҳужжатларни тўғри расмийлаштиришдаги қийинчиликлар ва рус тилини билиш даражаси пастлиги кўплаб муҳожир болаларининг таълим олиш имкониятини чеклаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!