Тадбиркорлар Зарафшон тоғ тизмасида жойлашган “Қортоғ” зонасида 600 гектар майдонда туризм зонаси ташкил этиш ташаббусини билдирган.
Ёки, “Қоратепа” сув омбори атрофида кемпинг ва капсула уйлар қуриб, “Эко шаҳарча” барпо этилса, туристларга йил 12 ой хизмат кўрсатадиган масканга айланади.
Шу боис, мутасаддиларга Ургутда туристик-рекреацион зона дирекциясини ташкил этиш, мастер-режа ишлаб чиқиб, лотларни савдога чиқариш топширилди. Ушбу лойиҳанинг инфратузилмаси учун 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Ургутдаги ёндашувлар асосида яна 245 миллион долларлик лойиҳалар ҳисобига 8 та туманда 15 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Умуман, келаси йил 600 миллион долларлик туризм лойиҳаларини бошлаб, камида 35 минг аҳолини банд қилиш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!