Давлат раҳбарининг Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича қабул қилган Фармонига асосан, ҳавони ифлослантирувчи манбаларга қарши қатъий кураш бошланди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда кенг кўламли экологик рейдлар ўтказилмоқда. Масъуллар томонидан ўтказилаётган жиддий ўрганишлар давомида айрим иссиқхоналарда машина шиналари ва бошқа зарарли, тақиқланган нарсалар ёқилаётгани аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Фармони билан ҳаво сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар (шина, резина, мазут, битум, ишлатилган автомобиль мойи) ёқадиган объектлар фаолияти қатъий чекланади ва назоратга олинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!