Воқеа жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 21:00 атрофида “Буюк келажак” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган.
Маълум бўлишича, уйнинг 13-қаватида яшаб келган оиланинг катта қизи 6-қаватдан тушиб кетган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Аниқланишича, қизнинг оиласи 2023 йилнинг бошида ушбу бинога кўчиб келган.
Қиз ўқиган мактаб директори унинг мактабда ҳам, маҳаллада ҳам ўз ўрнига эга, яхши, билимли эканлигини айтган. Шунингдек, директор томонидан маҳаллада ота-онаси билан ҳеч қандай салбий ҳолат юз бермагани, намунали оила қаторида бўлгани таъкидланган.
Ҳозирда содир бўлган ҳолатнинг сабаблари аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!