$
11971.64 UZS
-8.72
₽
146.33 UZS
0.71
€
13160.42 UZS
26.35
31° Кечаси 18°

Сурхондарёда супургилар дастаги орқали 612 кг гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уриниш фош этилди

12:21 / 10.02.2025

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини республикага олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш бартараф этилди.

2025 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона пости орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида божхона ва чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортган.

Шундан сўнг мазкур автотранспорт воситаси “Айритом” чегара божхона постига туташ ҳудуддаги “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар тўлиқ божхона кўригидан ўтказилган.

Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган.

Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда – сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлган.

Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига ўртача 200 грамм оғирликдаги, ўткир ҳидли, тўқ жигаррангли гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатда 2986 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги модда дастлабки тезкор анализ натижаларига кўра “гашиш” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 612 кг.ни ташкил қилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситасининг қора бозорлардаги нархи тахминан 16,5 млн АҚШ долларидан ошади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.



														
														Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026

														
														Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Ўзбекистон қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатидаги натижалар ва янги экспорт имкониятларига тўхталиб, яқин йилларда …
15:08 / 20.11.2026

														
														Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026

														
														АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026

														
														АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026

														
														Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026

														
														Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026

														
														Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
15:47 / 19.11.2026
Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026
Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари ижтимоий тармоқларда муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоятлар орқали пул ун…
13:48 / 19.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони ҳал қилиш ва урушни якунлаш учун Россия ёки Хитойдан ёрдам сўраш ниятида эм…
16:58 / 19.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакат и…
13:59 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!