$
12160.99 UZS
-72.68
153.92 UZS
-0.92
14178.50 UZS
-55.38
31° Кечаси 18°

Сурхондарёда топилган “Улуғбек хазинаси” Бош прокуратура назоратига олинди

11:38 / 10.03.2022

Аввалроқ жорий йил 2 март куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидан оқиб ўтувчи Тўпаланг дарёси қирғоғидан маҳаллий аҳоли томонидан мис тангалар топилгани ва 3 март куни Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Термиз археология музейи вакиллари томонидан маҳаллий аҳолидан 512 дона мис тангалар белгиланган тартибда олиниб, Термиз шаҳридаги Археология музейи фондига топширилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Маданий мерос агентлиги, шунингдек, мазкур ҳудуд назоратга олингани ҳамда ашёларнинг талон-торож қилиниши олдини олиш чоралари кўрилаётгани ҳақида маълум қилди.

Жорий йилнинг 9 март куни ҳам мазкур ҳудуддан 4 дона мис тангалар топилган.

Маълум қилинишича, прокуратура органлари томонидан қўшимча равишда маҳаллий аҳоли томонидан олиб қўйилган 620 дона мис танга ва 1 дона шахмат донаси ихтиёрий равишда олиниб, музей фондига топширилган.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси, маданий мерос бошқармаси ҳамда археология музейи ходимларидан иборат таркибда махсус экспедиция ташкил этилган.

Археологик олимларнинг дастлабки хулосасига кўра, ушбу ашёлар Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги (XV аср) даврида зарб этилган пул тангаларининг шу кунга қадар топилган энг катта ва яхши сақланган маданий мерос хазинаси ҳисобланади.

Ҳозирда ушбу манзилда қидирув ишлари давом эттирилаётган бўлиб, Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.


Бу ҳам қизиқ

Россияда қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Челябинск вилоятида ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар вояга етмаган бола…
10:32 / 15.10.2025
Дунё паспортлари рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё паспортлари рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон паспорти визасиз кириш мумкин бўлган мамлакатлар сонига асосланган рейтингда 82-ўринни эгаллади.
14:42 / 15.10.2025
Россия Сурия ҳудудидаги ҳарбий базаларини сақлаб қолиши мумкин

Россия Сурия ҳудудидаги ҳарбий базаларини сақлаб қолиши мумкин

Бу ҳақда мамлакат раҳбари Аш-Шара'а Путинга маълум қилди
08:41 / 16.10.2025
Оксфордда ўзбек тили ўқитилади

Оксфордда ўзбек тили ўқитилади

“Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади” – дея хабар берди Саида Мирзиёева.
12:32 / 16.10.2025
Тошкентда 1 миллиард долларлик янги халқаро аэропорт қурилади

Тошкентда 1 миллиард долларлик янги халқаро аэропорт қурилади

Лойиҳа қиймати 1 миллиард доллар бўлиб, у давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.
20:24 / 15.10.2025
Математика фанидан олимпиада тестлари тарқалиб кетди

Математика фанидан олимпиада тестлари тарқалиб кетди

Олимпиада қайта ўтказилади.
12:58 / 15.10.2025
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик қамалди

Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик қамалди

Судда у бир нечта ҳарбий медаллар билан тақдирлангани ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
16:59 / 16.10.2025
Асад режими жиноятларини яшириш учун оммавий қабрларни кўчирган

Асад режими жиноятларини яшириш учун оммавий қабрларни кўчирган

Бу амалиёт режим жиноятларини яшириш мақсадида амалга оширилган.
11:03 / 16.10.2025
Хитойда дунёдаги энг йирик олтин кони аниқланди

Хитойда дунёдаги энг йирик олтин кони аниқланди

Хитойнинг Ҳунан провинциясидаги Wангу конида дунёдаги энг йирик олтин қатлам топилди.
10:13 / 16.10.2025
Қамчиқ довонида туризм маскани барпо этилади

Қамчиқ довонида туризм маскани барпо этилади

13 октябрь куни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов лойиҳа бўйича хорижий мутахассислар билан учрашди.
10:06 / 15.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!