Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши амалиёти йўлга қўйилгани жамоатчиликда турли саволларни юзага келтирмоқда.
Шундан келиб чиқиб, бу борада аҳоли мурожаатлари ва саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли “Ишонч телефони” базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли “Call-марказ” ташкил этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур алоқа линияси орқали малакали мутахассислардан Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими амалиёти бўйича юзага келган саволларингиз ва мурожаатларингизга туну кун жавоб олишингиз мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!