$
12966.38 UZS
19.18
150.23 UZS
-3.15
14213.75 UZS
-8.75
26° Кечаси 15°

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жанубий Кореяга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирди

13:17 / 16.05.2023

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жанубий Кореяга ишга кетиш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Жанубий Кореяда ишлаш учун ўтказилаётган имтиҳонларда ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида турли гуруҳларнинг шаклланиши, имтиҳонларга электрон воситалар, шпаргалкаларни олиб киришга уриниш, ушбу режалар амалга ошмагач, турли бўҳтонлар тарқатиш ҳолатлари учрамоқда.

Маълумотларга кўра, 2023 йилда имтиҳон бошлангандан буён EPS-Topic имтиҳони тартибларига риоя қилмаган 100 нафарга яқин номзод тестдан четлаштирилган.

“Агар ижтимоий тармоқларда баён этилганидек тест имтиҳонига ноқонуний, хусусан, 40 ёшдан катталарнинг кириши каби асослантирилган ҳолатлар мавжуд бўлса, далилларни Агентликка ёки ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим қилиш сўралади.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан асослантирилмаган турли хабарларга ҳамда Корея Республикасига ишга кетиш билан боғлиқ жараёнларда воситачилик хизматларини таклиф этаётган шахсларга ишонмасликни сўраймиз.

Агентлик меҳнат миграцияси барча жараёнларнинг очиқ, адолатли ва қонуний бўлиши тарафдори ҳамда соҳага оид барча саволларга жавоб беришга тайёрлигини маълум қилади”, – дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди

Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган очиқ осмон остидаги концертга …
21:21 / 06.04.2025
Ўзбекистон Президенти Ветнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Ветнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ветнам Миллий…
22:01 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Ветнам икки йиллик иқтисодий ҳамкорлик режасини қабул қилди

Ўзбекистон ва Ветнам икки йиллик иқтисодий ҳамкорлик режасини қабул қилди

Ўзбекистон ва Ветнам 2025-2026 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш режасини қабул қилди.
19:52 / 06.04.2025
Ўзбекистон ва Озарбайжон туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Самарқандда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ўзаро англашув меморан…
18:46 / 06.04.2025
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат дипломатия ва тинч музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори

Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат дипломатия ва тинч музокаралар йўли билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори

Ўзбекистон президенти Парламентлараро иттифоқнинг Тошкентда ўтказилаётган 150-ассамблеясида нутқ сўзлади.
11:14 / 07.04.2025
Пойтахтнинг айрим туманларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг айрим туманларида табиий газ вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларининг қуйидаги ҳудудларига 8 апрель куни табиий газ етказиб бери…
09:36 / 08.04.2025
Андижон, Наманган ва Фарғонадан Хитойга янги йўналишларда парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

Андижон, Наманган ва Фарғонадан Хитойга янги йўналишларда парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой шаҳарлари ўртасида авиақатновларни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
16:03 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларининг бир қисми компенсация қилиб берилади

Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларининг бир қисми компенсация қилиб берилади

“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшим…
09:43 / 07.04.2025
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,7 миллиондан ошди

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,7 миллиондан ошди

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
10:05 / 08.04.2025
Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 3 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда

Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 3 июнь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда

“Жанубий Корея ҳукумати 3 июнь куни муддатидан олдин президент сайловларини ўтказишга қарор қилди, энди бу сана президент ва…
09:01 / 07.04.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!