Тахиатош нефть базасида қиймати 8 млрд 203 млн сўмлик дизель ёнилғисида камомад аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Тахиатош нефть базаси” МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр дизель ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!