Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган кимошди савдосида илк бор Тироназавр рекс скелети сотилди. Тринитй исмли қадимий ҳайвоннинг суяклари харидорга 6,1 миллион долларга тушди. Унинг исми ошкор этилмаган.
Кимошди савдоси Коллер аукцион уйида бўлиб ўтди. Охирги гаров телефон орқали амалга оширилди. Харидор узоқ ўйламади. Кимошди савдоси ташкилотчиларининг таъкидлашича, Европада биринчи ва дунёда учинчи марта аукционга аъло сифатли Тироназавр рекснинг тўлиқ скелети қўйилмоқда.
Скелетнинг ёши тахминан 67 миллион йил, баландлиги - 3,9 метр, узунлиги - 11,6. Скелет 293 элементни ўз ичига олади, уларнинг ярми АҚШда 2008 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда тадқиқотчилар томонидан топилган учта тиранозаврнинг суякларидир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!