“Толибон” олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистон аёлларни оммавий қамчилаш ва хиёнат учун тошбўрон қилиш усулига қайтади, деди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
“Биз аёлларни қамчилаймиз... хиёнат қилгани учун халқ олдида тошбўрон қиламиз”, деди у.
Охундзода буни аёллар ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблайдиганларни “шайтоннинг хизматкорлари” деб атади.
У аёлларнинг оммавий қамчилашга қайтишини Ғарб таъсирига қарши курашнинг давоми сифатида изоҳлади.
Афғонистондаги инсон ҳуқуқларини кузатувчи тадқиқот гуруҳига кўра, биргина ўтган йилнинг ўзида “Толибон” томонидан тайинланган судьялар 417 нафар шахсни оммавий калтаклаш ва қатл этишга буйруқ берган. Шулардан 57 нафари аёллар эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!