$
12460.70 UZS
-21.68
155.06 UZS
-0.17
14545.38 UZS
4.66
33° Кечаси 17°

Толимаржон ИЭСда буғ-газ янги қурилмалари қурилиши бошланди

09:28 / 25.07.2023

Толимаржон ИЭС янги буғ-газ қурилмалари қурилиши бошланди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
 
Станцияда 2025 йил якунига қадар умумий қуввати 1065 МВт бўлган навбатдаги иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш ишлари олиб борилади.
 
Лойиҳанинг бош пудратчилари сифатида Испаниянинг “Intecsa Ingeniera Industrial S.A.” ва Япониянинг “Mitsubishi Corporation” компаниялари консорсиуми қатнашмоқда.
 
Лойиҳанинг умумий қиймати 771,8 миллион долларга тенг.
Янги инвестиция лойиҳаси Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станциясини ишончли электр энергияси билан таъминлашга қаратилган.
 
“Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, корхона томонидан йилига қўшимча 8,5 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Юқори тежамкор технологиялар ҳисобига 600 млн кубметр табиий газ тежалишига эришилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 1500 тоннага камаяди ҳамда 112 та янги иш ўрни яратилади.
 

Бу ҳам қизиқ

2 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади
22:31 / 01.09.2025
ШҲТ саммитида иштирок этаётган давлат раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

ШҲТ саммитида иштирок этаётган давлат раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Мазкур маросим Тянсзин шаҳридаги “Мейсзян” конгресс марказида ўтказилди
18:43 / 31.08.2025
Ҳиндистон бош вазири БМТни ислоҳ қилишга чақирди

Ҳиндистон бош вазири БМТни ислоҳ қилишга чақирди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши саммитида нутқ сўзлаб, БМТни ислоҳ қ…
13:49 / 01.09.2025
1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 сентябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.
12:25 / 01.09.2025
Трамп ёриқ плита сабаб ишчиларни ишдан бўшатди

Трамп ёриқ плита сабаб ишчиларни ишдан бўшатди

Президент ишчиларни “аҳмоқ одамлар” деб атади ва кузатув камераларидан олинган видеони ҳам эълон қилди.
16:09 / 01.09.2025
Эртага Тошкентда олти балли магнит бўрони бўлади

Эртага Тошкентда олти балли магнит бўрони бўлади

Соат 14:00 да 6 магнитудали геошоклар кузатилади. Ундан олдин ва кейин таъсирларнинг кучи 5 балл бўлади.
15:28 / 01.09.2025
Эртадан мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга оширилади

Эртадан мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга оширилади

Бу Президентнинг тегишли фармони асосида амалга оширилади
22:05 / 31.08.2025
Жорий йилда кўнгилочар соҳаларда хизмат кўрсатиш салкам 15 фоизга ўсди

Жорий йилда кўнгилочар соҳаларда хизмат кўрсатиш салкам 15 фоизга ўсди

Бу фоиз кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан ҳисобланган
22:12 / 31.08.2025
Кузнинг биринчи кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

Кузнинг биринчи кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 1 сентябрь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
11:14 / 31.08.2025
Россияда бугундан мигрантлар учун янги давлат божлари кучга кирди

Россияда бугундан мигрантлар учун янги давлат божлари кучга кирди

Россияда 1 сентябрдан бошлаб қўшимча давлат божи, жумладан, рўйхатга олиш, миграция рўйхатидан ўтиш ва ишлашга рухсат олиш б…
11:33 / 01.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!