Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши саммитида нутқ сўзлаб, БМТни ислоҳ қилишга чақирди.
“ШҲТ аъзолари халқаро институтларни ислоҳ қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириши мумкин. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 80 йиллиги муносабати билан биз бир овоздан БМТни ислоҳ қилишга чақирамиз. Глобал жанубнинг интилишларини эскирган доирада чеклаш келажак авлодларга нисбатан қўпол адолатсизликдир. Биз янги авлоднинг ранг-баранг орзуларини эски қора ва оқ экранда кўрсата олмаймиз”, –деди Моди .
31 августдан 1 сентябргача Хитойнинг Тянсзин шаҳрида ШҲТнинг уюшма тарихидаги энг йирик саммити бўлиб ўтмоқда, унда 20 дан ортиқ хорижий давлатлар раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этаётганлиги билдирилди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон , Ўзбекистон ва Беларус киради. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон ва Мўғулистон .
Мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар: Озарбайжон , Арманистон, Баҳрайн , Миср, Камбоджа, Қатар, Қувайт, Малдив ороллари, Мянма, Непал, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Туркия, Шри-Ланка.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!