Ижтимоий тармоқларда шаҳардаги қор уюмларини Бўрижар каналининг сувни муҳофаза қилиш зонасига ўзбошимчалик билан жойлаштирилганлиги ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича давлат инспекторлари томонидан тезкор ўрганишлар ўтказилиб, пойтахт кўчаларидан тозаланган қорларни белгиланмаган ҳудудларга жойлаштириш ҳолатлари тўхтатилди.
Вазирликнинг махсус аналитик лабораторияси жалб этилиб, таҳлил учун ифлосланган қорлардан намуналар олинган.
Ўрганиш давомида тегишли ташкилотларнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Келгусида тозалаш ишларида ҳосил бўладиган қор ва музларни белгиланган чиқинди полигонларига чиқариш ва жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда бу каби ҳолатларга қайта йўл қўйилмаслиги назоратга олинди.
"Ушбу ҳолат юзасидан лаборатория таҳлил натижаларига кўра, қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз",–дейилади вазирлик хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!