“Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар беришича Тошкент метроси яна 3 та поезд билан тўлдирилади.
“Декабрь ойида Тошкент метрополитени биринчи марта бир кунда бир миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди. Ушбу қувончли хабарнинг давоми сифатида бугун, байрам кунида метро вагон депосига 3 та янги таркиб (12 та вагон) келтирилди” – дейилади хабарда.
Ушбу таркиблар белгиланган йўриқномага мувофиқ 9-10 кун давомида техник синовдан ўтказилади, шундан сўнг йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга топширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!