Тошкент педагогика университети фаолияти қайта кўриб чиқилади. Бугун, 25 май куни халқ таълимига оид масала бўйича Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Президент матбуот котиби хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тор доирадаги йиғилишда Халқ таълими вазирлиги раҳбариятининг ҳисоботи ва истиқболдаги режалари кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, кун тартибидан янги авлод дарсликларини яратиш, Тошкент педагогика университети фаолиятини қайта кўриб чиқиш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш масалалари ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!