$
12969.84 UZS
-15.48
133.97 UZS
1.75
13436.75 UZS
-74.48
14° Кечаси

Тошкент шаҳар ХТББ 110-мактабнинг кийиниш хонасига ўрнатилган камералар юзасидан расмий муносабат билдирди

15:56 / 09.09.2022

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби кийиниш хонасига видео кузатув камералари ўрнатилганлиги ва бундан ота-оналар норози эканлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар халқ таълими Ишчи гуруҳи мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди. Унга кўра, ҳақиқатан мактаб маъмурияти ўқувчилар кийиниш хонасига видео кузатув камераси ўрнатган. Таъкидланишича, бу этика ва ахлоқ қоидаларига зид бўлсада, мазкур ҳолатни мактаб директори У.Рашидова кейинги вақтларда ўқувчилар ўртасида ўғирлик ва шунга ўхшаш ҳолатларни олдини олиш, улар ўртасида тартиб-интизом ўрнатиш, назоратни кучайтириш ҳамда ўқувчилар ҳушёрлигини ошириш мақсадида ота-оналар кузатув кенгаши таклифига кўра, камера ўрнатишга мажбур бўлганлиги билан изоҳлаган.

Маълумотларга кўра, ўқувчилар жисмоний тарбия дарси машғулотларига чиққан маҳалида бир неча маротаба мобил телефон, тақинчоқлар, пуллар йўқолган. Бу каби нохуш ҳолатлар бўйича бир неча маротаба ички ишлар идоралари вакиллари, ота-оналар иштирокида баённомалар тузилган.

Камералар фақат юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолат сабабчиларини аниқлаш учун ўрнатилган. Унда камера тасвирга олган лавҳалар жамоатчиликка тақдим этилмаган, видео кузатув фақат директор хонасида ўрнатилган "пульт" орқали амалга оширилган. Нафақат, кийиниш хонасидаги, балки таълим муассасасидаги мавжуд 250 та видео кузатув камералари фақатгина мактаб директори назоратида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган.

Қайд этилишича, кийиниш хонасидаги камералар кеча мактаб маъмурияти томонидан олиб ташланган.

 

 


Бу ҳам қизиқ

Автомобилларга 2025 йил 1 мартдан экостикерлар бериш бошланади

Автомобилларга 2025 йил 1 мартдан экостикерлар бериш бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилга…
11:31 / 07.02.2025
Тожикистонда “давлат тўнтаришига уриниш” иши бўйича бир неча амалдорлар қамалди

Тожикистонда “давлат тўнтаришига уриниш” иши бўйича бир неча амалдорлар қамалди

Маълум қилинишича, мамлакатнинг собиқ Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий ва бошқа судланувчилар “давлат тўнтаришига уриниш”…
10:40 / 06.02.2025
Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ушбу келишувга кўра, эндиликда Ўзбекистонда дрон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
11:39 / 06.02.2025
Ота-она назоратисиз қолган икки нафар вояга етмаган бола Россиядан Ўзбекистонга олиб келинди

Ота-она назоратисиз қолган икки нафар вояга етмаган бола Россиядан Ўзбекистонга олиб келинди

Агентликнинг таъкидлашича, чет элда қийин вазиятга тушиб қолган вояга етмаганларни ватанига қайтариш ва уларга ижтимоий ёрда…
18:43 / 06.02.2025
Энди умрага бориш учун менингитга қарши вакцина шарт эмас

Энди умрага бориш учун менингитга қарши вакцина шарт эмас

Бу ҳақда Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси хабар бермоқда.
10:49 / 07.02.2025
6 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

6 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
22:52 / 05.02.2025
Ўзбекистонда пенсионерлар мамлакатни 3 ойдан ортиқ муддатга тарк этганда пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатилади

Ўзбекистонда пенсионерлар мамлакатни 3 ойдан ортиқ муддатга тарк этганда пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатилади

Фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясининг максимум 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга бўлад…
15:32 / 05.02.2025
“Ўзтемирюлконтеинер” АЖ бошқарувига янги раис тайинланди

“Ўзтемирюлконтеинер” АЖ бошқарувига янги раис тайинланди

Мирзиёд Мирҳамидов “Ўзтемирюлконтеинер” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
19:34 / 05.02.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!