$
11765.76 UZS
-17.71
139.71 UZS
0.01
13638.87 UZS
-49.99
31° Кечаси 18°

Файзулла Хўжаевдан, Мирзиёевгача...

18:13 / 20.01.2025

Ўзбекистон тарихидаги президентлар ҳақида маълумотлар жамланмаси.

Ўзбекистон тарихи давомида турли сиёсий раҳбарлар мамлакатни бошқариб, ўз даврларининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшишган. Ҳар бир раҳбар ўзининг сиёсий қарорлари, ислоҳотлари ва халқаро алоқалари орқали ўзбек халқининг турмуш тарзини, маданиятини ва иқтисодиётини шакллантирган. Ушбу мақолада Ўзбекистон ССР давридан бошлаб, мустақиллик йилларигача бўлган даврда мамлакатни бошқарган раҳбарларнинг сиёсий фаолиятлари, амалга оширган ислоҳотлари, юртни ривожлантиришдаги роли таҳлил этилади. Файзулла Хўжаевдан Шавкат Мирзиёевгача бўлган давр, Ўзбекистоннинг мураккаб ва муҳим тарихий босқичларини ўзида акс эттиради.

Файзулла Убайдуллаевич Хўжаев – Ўзбекистон ССРнинг раҳбарларидан бири бўлган. Хўжаев ўз фаолияти давомида ўзбек халқининг иқтисодий ва маданий равнақига хизмат қилган. У талабаларни хорижга жўнатиб ўқитишнинг ташаббускорларидан бири эди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёппасига чигит экилиши пахта яккаҳокимлигига олиб келади, деб ҳисоблаган. Бундан ташқари, Хўжаев Ўзбекистонда замонавий саноат иншоотлари қурилиши ташаббускори ҳам бўлган.


Чех адиби Эгон Эрвин Киш Файзулла Хўжаев ҳақида “Бухорога келганимдан кейин мени Файзулла Хўжаев қизиқтирди. Хўжаевнинг бошига шунчалик кўп олтин ваъда қилинган эдики, дунёдаги бирор бир бош шунсҳалик юқори нархланмаган эди”, – дея ёзган.

Хўжаев 1937 йил 9 июлда Москвада қамоққа олинган. Унга Советларга қарши “Ўнг троцкийчи блок” фаолиятига қўшилганлиги ҳамда “босмачилик” ҳаракатини қўллаб-қувватлаганлиги, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий ва бошқа ўзбек зиёлиларига ғамхўрлик кўрсатганлиги каби айблар қўйилиб, отишга ҳукм қилинган.

Акмал Икромович Икромов – унинг раҳбарлик фаолияти 7,5 йил давом этган. Бу даврда ер-сув ислоҳоти ўтказилган, колхозлар ташкил этилган. 1937 йил августда, Сталиннинг “катта террори” бошланган вақтда Акмал Икромов лавозими тақозоси билан тройка таркибига киритилган. Қисқа вақт ичида бир нечта отув ва қамоқ ҳукмларини чиқаришда иштирок этган. Бу ҳукмларда, жумладан, юздан ортиқ ўзбекистонлик ўлимга маҳкум қилинган. Кўп ўтмай, сентябрь ойида ўзи ҳам қамоққа олинган. Шундан сўнг, 1938 йилда 39 ёшида отиб ташланган.


Йўлдош Охунбобоев Охунбобоевич – Йўлдош Охунбобоев Совет Иттифоқидаги Миллий делимитацияда қатнашиб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг асосчиларидан бирига айланган. 1938 йил 21 июлда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиумининг биринчи раиси бўлиб Ўзбекистон ССР раҳбари лавозимини эгаллаган. Охунбобоев 1943 йил вафотигача Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми Раиси лавозимида ишлаган. У Иккинчи жаҳон урушида бевосита қатнашмаган бўлса-да, Ўзбекистон ССРнинг бутун меҳнат кучларини урушда фронт ортидан қўллаб-қувватлашга сафарбар этган эди.

Picture background
Йўлдош Охунбобоев 57 ёшида Тошкентда кутилмаганда оламдан ўтган. Ўлимининг сабаблари ҳақида эса ишончли манбалар йўқ.

Усмон Юсупович Юсупов – Усмон Юсупов республикага раҳбар бўлган йилларда Ўзбекистонда халқ ҳашари йўли билан йирик сув иншоотлари – Катта Фарғона канали, Каттақўрғон сув омбори ва бошқалар қурилган. 2-жаҳон уруши даврида мамлакат ғарбидан кўчириб келтирилган корхоналарни ишга тушириш, янгиларини қуриш, фронтни озиқ-овқат, кийим-кечак билан мунтазам таъминлаш, ўзбекистонликларни фашизмга қарши курашга сафарбар қилиш, уруш туфайли уй-жой ва бошпанасиз қолган аҳоли ҳамда етим қолган болаларга меҳрибонлик ва инсонпарварлик қилишда Усмон Юсупов бош-қош бўлган. У ўз сиёсий фаолияти даврида Ўзбекистон халқи манфаатларини ҳимоя қилишга интилган бўлишига қарамай оммавий қатағон сиёсатида Марказ фармойишларини бажаришга ҳам мажбур бўлган.

Picture background
Амин Ниёзов Эрматович – 1950 йилнинг апрель ойида республиканинг 13 йиллик раҳбари Усмон Юсупов СССР Пахтачилик вазири этиб тайинлангани муносабати билан лавозимидан озод этилади ва унинг ўрнига ЎзССР Компартияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби этиб Амин Эрматович Ниёзов тайинланади. Шу тариқа ЎзССР бошқарув тарихида янги давр бошланади.

1930 йилга қадар совет давлатининг энг шафқатсиз жазоловчи органида ишлаган Ниёзов республикада ўтказилган “ғалла операцияси”, “қулоқлаштириш” ва “ер ислоҳоти”да фаол иштирок этган.

Таъкидлаш жоизки, Ниёзов Каттақўрғон ва Чимқўрғон сув омборлари каби йирик ирригация иншоотларини қуриш, Марказий Фарғона ва Мирзачўл ерларини ўзлаштириш, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашда катта ишларни амалга оширган. Ушбу хизматлари учун эса “Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган қурувчи” медалига сазовор бўлган.


Беш йиллик бошқаруви даврида Ўзбекистонга эмас, Москвага кўпроқ хизмат қилган Ниёзов 1973 йил 26 декабрда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Нуриддин Муҳитдинов Акромович – Давлат ва сиёсат арбоби, дипломат. Москвадаги савдо-кооператив институтини тугатган. 1946 йилдан унинг сиёсий фаолияти бошланган. Наманган вилоят партия қўмитаси котиби ва 1-котиби, Ўзбекистон Компартияси МК котиби, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети раиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон Компартияси МК 1-котиби, СССРнинг Суриядаги элчиси, Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг маслаҳатчиси бундан ташқари ҳам жуда кўп лавозимларда ишлаган.

Picture background
Собир Камолов – 1957 йил 28 декабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари VI пленумда Нуриддин Муҳиддинов ўрнига Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби этиб сайланган.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Собир Камолов республикада кадрларни кенг миқёсда маҳаллийлаштиришни бошлаган. Унинг ўзига хос белгиси мусулмон маросимларини (суннат қилиш, никоҳ ва ота-боболарининг урф-одатлари бўйича ўликларни дафн этиш) бажаришга уринишлар эди. Унинг даврида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети маданият бўлими мудири ўзбек ёзувининг кирилл негизини араб алифбосига алмаштириш масаласини юқори партия инстанцияларига киритган.

1959 йил 15 март куни Собир Камолов “сиёсий жиҳатдан ишончсиз унсурлар сабабли ходимларни тўсиб қўйгани” ва “миллатчилик кўринишларига муроса ва ҳомийлик кўрсатгани муносабати” билан эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган.

Шароф Рашидов – совет партия ва давлат арбоби, ўзбек ёзувчиси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари ҳисобланади.

Рашидов республикага раҳбарлик қилган йилларда қатор бунёдкорлик ишлари билан бирга қишлоқ хўжалиги ерларидан экстенсив фойдаланиш оқибатида экологик вазиятнинг бузилиши, пахта яккаҳокимлигининг қарор топиши каби нохуш ҳолатлар ҳам юз берган. Рашидов вафотидан сўнг Марказ томонидан тоталитар тузумнинг барча кирдикорлари унга юкланиб, 80 йиллар қатағонида ноҳақ қораланган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач эса Рашидовнинг номи оқланган.

Picture background
Унинг даврида 1966 йилдан бошлаб Ўзбекистон пойтахти Тошкент қайта қурилган. Янги музейлар, боғлар, театрлар, ёдгорликлар барпо этилган. Бундан ташқари, 1977 йилда Ўрта Осиёда биринчи марта Тошкентда метро очилган эди. Ўрта Осиёдаги Археология институти ҳам биринчи бўлиб Рашидов даврида ташкил этилган.

Иномжон Усмонхўжаев – Иномжон Усмонхўжаев Шароф Рашидовдан кейин 1983-1988 йилларда Республикага раҳбарлик қилган. Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиум Раиси, шу билан бир вақтда – 1979 йилнинг 18 апрелидан 1983 йилнинг 28 декабрига қадар – Собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши Президиуми Раиси ўринбосари бўлган. У жуда кўп сиёсий лавозимларда фаоилият олиб борган. Кейинчалик “қайта қуриш” даврида коррупцияда айбланиб, Ўзбекистон КП МҚ биринчи котиби лавозимидан озод этилган, Собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши Президиуми аъзолигидан четлаштирилган. 1988 йилнинг 28 ноябрида эса Собиқ Иттифоқ Коммунистик Партияси МҚдан ҳам чиқарилган.

Picture background
Усмонхўжаев 1989 йилнинг 27 декабрь куни “Пахта иши” бўйича 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. 1990 йилда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан озодликка чиққан.

Рафиқ Нишонов – 1985 йилда Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган. 1988 йил 12- январдан 1989 йил 23 июнгача – Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби бўлиб фаолият юритган. Шундан сўнг, у Москвага кетган ва у ерда яшаган. 1991 йил сентябрда СССР Президенти Михаил Горбачёвга маслаҳатчи бўлган.

Picture background
Россия Президенти Владимир Путин томонидан “Александр Невский” ордени билан тақдирланган Нишонов 97 ёшга киришига атиги 4 кун қолганида вафот этган.

Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти бўлиб, 1991 йилдан 2016 йилгача мамлакатни бошқарган. У Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишида муҳим роль ўйнаган. Шунингдек, давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тизимларини шакллантиришга катта ҳисса қўшган сиёсатчи ва давлат арбоби эди.

Каримовнинг сиёсати кўплаб ислоҳотларни ўз ичига олса-да, унинг раҳбарлиги остида сиёсий эркинликлар бироз чекланган эди.

Picture background

Каримовнинг ташқи сиёсати муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у Россия ва Хитой билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилган эди.

Ислом Каримов 2016 йилда вафот этди, унинг номи Ўзбекистон тарихида муҳим сиёсий шахс сифатида қолди, аммо сиёсий мероси ва ислоҳотлари аҳоли орасида ҳали ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.

Шавкат Миромонович Мирзиёев — Ислом Каримов вафотидан сўнг 2016 йилдан буён мамлакат раҳбари сифатида ишлай бошлаган. Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг етакчи сиёсатчиларидан бири бўлиб, унинг президентлик даври мамлакатда кенг кўламли ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар билан ажралиб туради. Ўзининг раҳбарлик фаолиятида давлатнинг модернизацияси, иқтисодиётнинг либераллаштирилиши, халқаро алоқаларнинг ривожланиши ва сиёсий эркинликларнинг кенгайтирилишига катта эътибор қаратган. Мирзиёевнинг сиёсатидаги энг муҳим жиҳатлардан бири — Ўзбекистоннинг халқаро майдонда янада фаол ва ўзаро ҳамкорликка йўналтирилган сиёсати, шунингдек, мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилганидир. Президент сифатида Шавкат Мирзиёев мамлакатни янада ривожлантириш ва халқаро майдонда юқори даражада танитишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирмоқда.

Picture background
Мақоламиз орқали сизларга Файзулла Убайдуллаевич Хўжаев давридан то ҳозирги вақтгача бўлган президентлар ҳақида маълумотлар беришга ҳаракат қилдик. Сиз учун фойдали бўлган бўлса хурсандмиз. Мақолада интернет манбаларидан фойдаланилди.

                                                                                                    Тайёрлади: Олимжанова Гулзода 



														
														Тирик одам вафот этган деб расмийлаштирилса, хатони қандай тузатиш мумкин?

Тирик одам вафот этган деб расмийлаштирилса, хатони қандай тузатиш мумкин?

Фуқаро тирик бўлишига қарамай, унинг вафоти давлат томонидан расмий қайд этилиши жиддий ҳуқуқий ва маъмурий муаммоларга олиб…
10:56 / 14.09.2026

														
														Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда камчиликка йўл қўйган 151 нафар мансабдор лавозимидан озод этилди

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда камчиликка йўл қўйган 151 нафар мансабдор лавозимидан озод этилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–август ойларида аҳоли мурожаатларини кўриб чиқишда камчиликка йўл қўйган 151 нафар давлат х…
10:35 / 14.09.2026

														
														Тошкентда 1 килограммдан ортиқ гашиш 26 минг долларга сотилаётганида ушланди

Тошкентда 1 килограммдан ортиқ гашиш 26 минг долларга сотилаётганида ушланди

Тошкент шаҳрида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Операция Давлат хавфсизлик хизмат…
10:30 / 14.09.2026

														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигига бағишланган мақоласи эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигига бағишланган мақоласи эълон қилинди

Корея Республикасининг етакчи нашрларидан бири — The Chosun Dailyда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон ва Корея Респу…
09:39 / 14.09.2026

														
														Туркияда икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирган шахслар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркияда икки ўзбекистонлик аёлни ўлдирган шахслар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки ўзбекистонлик аёлни ўлдириш ва уларнинг жасадларини бўлакларга ажратиш ишида суд ҳукми ўқил…
09:47 / 13.09.2026

														
														Фарғонада бувисини ўлдириб, уйига ўт қўйган йигит 17 йилга қамалди

Фарғонада бувисини ўлдириб, уйига ўт қўйган йигит 17 йилга қамалди

Фарғона вилоятининг Бағдод туманида 20 ёшли йигит бувисини ўлдириб, жиноят изларини яшириш мақсадида унинг жасади бўлган уйг…
09:38 / 13.09.2026

														
														Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
16:54 / 12.09.2026

														
														Навоий вилоятида 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Навоий вилоятида 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Навоий вилоятида 1,3 миллиард сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
10:35 / 12.09.2026

														
														Самарқандда пиёдаларга йўл бермаган ва йўл безорилиги содир этган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда пиёдаларга йўл бермаган ва йўл безорилиги содир этган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳрида ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган бир гуруҳ фуқароларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўй…
10:27 / 12.09.2026

														
														Олмазорда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича янги иш услуби натижа бермоқда

Олмазорда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича янги иш услуби натижа бермоқда

Президентимиз Олмазор туманида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича йўлга қўйилган янги иш услуби натижаларини ҳам таҳлил…
09:08 / 12.09.2026

Бу ҳам қизиқ

12 сентябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

12 сентябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари: Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги…
18:04 / 11.09.2026
Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунча нафақа тўланади

Ўзбекистонда ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
16:54 / 12.09.2026
Зеленский собиқ матбуот котиби Юлия Менделга қарши санкциялар жорий қилди

Зеленский собиқ матбуот котиби Юлия Менделга қарши санкциялар жорий қилди

Украина Президенти Владимир Зеленский собиқ матбуот котиби Юлия Мендел ва яна тўққиз кишига нисбатан санкциялар жорий этди. …
10:40 / 14.09.2026
Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда камчиликка йўл қўйган 151 нафар мансабдор лавозимидан озод этилди

Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда камчиликка йўл қўйган 151 нафар мансабдор лавозимидан озод этилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–август ойларида аҳоли мурожаатларини кўриб чиқишда камчиликка йўл қўйган 151 нафар давлат х…
10:35 / 14.09.2026
Норвегия қиролининг вафотидан икки ҳафта ўтиб, унинг опаси ҳам вафот этди

Норвегия қиролининг вафотидан икки ҳафта ўтиб, унинг опаси ҳам вафот этди

Норвегия қироли Ҳаралд В вафотидан икки ҳафта ўтиб, унинг опаси — малика Астрид 94 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Норвегия Қир…
11:44 / 13.09.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигига бағишланган мақоласи эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигига бағишланган мақоласи эълон қилинди

Корея Республикасининг етакчи нашрларидан бири — The Chosun Dailyда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон ва Корея Респу…
09:39 / 14.09.2026
Экополитсия ходими ўлими юзасидан 3 нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополитсия ходими ўлими юзасидан 3 нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сирдарёда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган Экополитсия ходими Мирзо Ботировнинг ўлими юзасидан уч нафар шахсга…
11:37 / 11.09.2026
Хоразм ва Жиззахда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди

Хоразм ва Жиззахда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ учта ҳолат аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомал…
12:54 / 11.09.2026
Ўзбекистонда профилактик эмлаш ўтказиш тартиби белгиланди.

Ўзбекистонда профилактик эмлаш ўтказиш тартиби белгиланди.

Энди профилактик эмлаш ҳудудда юқумли касаллик аниқланиб, у фаол тарқала бошлаган ёки аҳолининг муайян қатламлари юқтириш ха…
17:49 / 11.09.2026
Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!