Кеча, 15 декабрь куни Тошкент вилоятида рельсга тиқилиб қолган Дамасъни поезд уриб кетган. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” хабар берди.
Маълум қилинишича, Зангиота тумани Далагузар-Назарбек темирйўл кесишмасида Damas русумли автомашина ҳайдовчиси тақиқловчи белгиларга эътибор бермай, темирйўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилган. Оқибатда ушбу автомашина темирйўлга тиқилиб қолган.
Damas эгаси ва бошқа автомашиналар ҳайдовчилари билан биргаликда машинани бўшатишга ҳаракат қилган, аммо бунинг имкони бўлмаган. Шундан сўнг, юк поездининг машинисти йўлда тиқилиб қолган машинани кўриб, дарҳол шошилинч тормозлашни фаоллаштирган. Бироқ юк поездининг 800 метрдан 1000 метргача бўлган тормоз масофаси сабаб, тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!