Тошкент шаҳрида 21 ёшли йигит ўз акасини пичоқлаб ўлдирди. Ҳолат юзасидан Бош Прократура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов Xabardor.uz га маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 24 май куни Миробод тумани, Ойбек метро бекати атрофида соат 00:30 ларда содир бўлган. Қотиллик ўзаро жанжаллашув оқибатида келиб чиққан ва ука акасининг кўкрак қисмига ўткир тиғли қурол (пичоқ) билан бир марта зарба берган. Шундан сўнг воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман прократураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!