Тошкент шаҳрида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
28 ноябрь куни соат 16:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик Шох - Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида бир йўналишда ҳаракатланиб келган ҳайдовчилар; 1958 йилда туғилган Т.Р. бошқарувидаги “Hongi EQM 5” русумли транспорт воситаси, 1994 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли транспорт воситаси, 1988 йилда туғилган Х.У. бошқарувидаги “Тracker 2” русумли транспорт воситаси, 1998 йилда туғилган С.А. бошқарувида бўлган “NEXIA 3” русумли транспорт воситаси ҳамда 1982 йилда туғилган Т.М. бошқарувида бўлган “Onix” русумли транспорт воситалари оралиқ масофага амал қилмасдан тўқнашув содир этганлар.
“ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда” – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!