Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан ўзбек халқининг бағрикенглик кўмаги сифатида Афғонистон аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, зарур озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари шаклидаги инсонпарварлик юки Афғонистон халқига етказиб берилган.
Жами 9 вагондан иборат “Саломатлик” тиббий-санитар ёрдами жорий йил 25-30 декабрь кунлари Афғонистоннинг Балх вилоятида бир гуруҳ аҳоли малакали шифокорларимиз томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Мазкур инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматларининг учрашувида афғон халқини Ўзбекистон шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказишда кўмак кўрсатиш сўровига асосан амалга оширилмоқда.
Инсонпарварлик юклари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Транспорт ва Ташқи ишлар вазирликлари, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутасаддилари томонидан етказиб берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!